close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўйлаб топилган СССР

Совет даврини қўмсаш – оддийгина ўтмиш ҳақида орзу эмас. Бу ўйлаб топилган ўтмиш орзусидир. У ҳақида ўйлайдиганлар ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ҳақиқатга қайтишни истайди ва шунинг учун у норози бўлишга маҳкумдир. «2,20 сўмлик колбаса», «3,62 сўмлик ароқ», «жавонлар бўм-бўш, музлатгичлар эса тўла» – ўтмиш ҳақида формулалар жуда узоқ яшайди.

Совет Иттифоқи ҳақида тасаввурлар бу – Гайдай ва Рязанов фильмларидан ўзига хос миксдир. Бу фильмларда Шурик ёқимли безорилар устидан ғалаба қозонади, милиция Никулинни хўрак қилиб контрабандачиларни ушлайди, адолатсизликнинг тантанали қисми - бу зиёли Басилашвили Гурченкони Михалков ижросидаги чайқовчидан олиб қўйиш образидир.
Совет Иттифоқи ҳақида тасаввурлар бу – Гайдай ва Рязанов фильмларидан ўзига хос миксдир.
Совет ҳаётининг ҳақиқати  хотирадан  ўчирилган, яъни асрнинг сўнгги чорагида одамларга ўтмишни ўйлаб кўришга имкон бериб, барча салбий нарсаларни йўқ қилди. Бу ўтмишда озиқ – овқат учун навбат йўқ, таниш-билишчилик ҳамда тақчилликлар йўқ,  давлат арбоби ақлли ва давлат – ғамхўрдир.
Улар СССРнинг энг кўп китоб ўқиган мамлакат эканлиги ҳақида гапиришда давом этмоқдалар. Ва уларга китоблар тўла жавонлар, шунингдек, театрлардаги аншлаглар, умумий тақчилликнинг бир хил намойиши  эканлигини тушунтириш  бефойда. Фақат гап кўнгилочарликлар тақчиллиги ҳақида боради: муқобил вариантларнинг етишмаслиги ёки мавжуд эмаслиги шароитида одамлар китоблар ва чипталарни қолдирмасдан сотиб олишарди.
Мен онгли равишда сўз эркинлиги ҳақида гапирмаяпман - Совет Иттифоқини соғиниб кетган одамлар эндиликда ҳам унинг йўқлигини қандайдир камчилик  деб ҳисобламайдилар.  Лекин улар ностальгия асосида ўйлаб топган бу истеъмолчи жаннати - у «Тақдир ҳазили» ва «Қизлар», «Ы операцияси» ва «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмларидан тўқилган. Агар сиз бу одамларга «Кичкина Вера»ни кўрсатсангиз, уларни энг яхши ҳис-туйғулари таҳқирланган бўлади.
Айнан шу одамлар қайта-қайта сайловларга бориб, энг ретроград шиорлар учун овоз беришади. Улар эски ҳақиқат 1991 йилдаёқ рақобатбардош эмаслигини исботлаб, давлатни кўмиб ташлаганини тушунишдан бош тортадилар. Улар ўз фарзандларини келажакдан маҳрум қилиб, ўтмишни орзу қиладилар.
Муаммо шундаки, ҳатто уларнинг орзулари амалга ошса ҳам, улар норози бўлиб қоладилар.
Ушбу электорат гуруҳига «ўтириб» қолишингиз мумкин – худди героинга «ўтириб» қолгандай.
Улар камчиликлардан дистирланган Иттифоққа ишонишади. Унда мавжуд бўлган ҳақиқий муаммолардан тозаланган. Агар сиз уларни етмишинчи йилларнинг ҳақиқатига ўтказсангиз ҳам, улар ўзгармайди. Чунки  фазилатларнинг органик давоми бўлган барча камчиликлар уларнинг хотирасида ёзилмаган. Улар кўрган нарсаларининг ҳақиқийлигига ишонишмайди ва ўзларини алдашади.
Бу одамларнинг барчасига хос муаммо шундаки, улар априори норозилик овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар ижобий кун тартибига овоз беришга қодир эмаслар: фақат ўтмишни тиклаш учун трамплин,  деб эълон қиладиган кун тартибига овоз берадилар. Совет киноларидан бизга қарайдиган, лекин ҳеч қачон ҳақиқатда бўлмаган кун тартиби.
Улар давр ҳақида эмас, балки ёш ҳақида қўмсайдилар. Бу тўлиқ бефарқлик ҳолатига аралашишга улгурган эди – комсомоллик даври, ўз ёшлиги, истиқболлар ва келажакни ҳис қилиш туйғуси давлат тизимига проекцияланади. Ҳеч қандай қайта таъмирлаш уларнинг саломатлиги ва кучини қайтармайди - шунинг учун улар барибир ғамгин ва маъюс бўлиб қолаверади.
Ушбу тўлқинни жиловлашга қарор қилган ҳар қандай сиёсий куч ҳалокатга маҳкум. Чунки сиз ушбу электорат гуруҳига «ўтириб» қолишингиз мумкин – худди героинга «ўтириб» колгандай. Амалга оширилган ҳамма нарсалар етарли бўлмайди. Амалга ошириладиган барча нарсалар чала бўлиб қолади.  Ҳатто умумий тарихий реконструкция  (амалда мумкин бўлмаган) ҳам уларни қондирмайди. Чунки улар ўйлаб топилган ўтмиш орзуси билан яшайдилар.
Шундай экан, эшакнинг қулоғига танбур чертгандан фойда йўқ.

Павел Каразин
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase