close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистон vs Покистон: ким ғолиб чиқади? (The National Interest, АҚШ)

Мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича эксперт агар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низо фаол босқичга кирса, нималар рўй бериши мумкинлигини таҳлил қилади. Ҳиндистон армияси Покистонга жавобан атом қуролини қўллаши мумкин бўлишидан олдин ҳужум бошлашни режалаштирмоқа. Бундай ҳужум – ва оддий уруш ҳолатида Покистоннинг эҳтимолий мағлубияти – тактик атом қуроли қўлланиш эҳтимолини оширади.

Ҳинд субконтиненти – Ер шаридаги иккита энг катта армия жойлашган жойдир. Сон жиҳатидан АҚШ қуролли кучларига қараганда кўпроқ бўлган Ҳиндистоннинг ҳам, Покистоннинг ҳам қуролли кучлари, 1947 йилда Британия Ҳиндистон армиясини тарқатиб юборганидан бери жанговар шайлик ҳолатида турибди. Ўтган 70 йил ичида икки армия бир-бири билан тўрт марта тўқнаш келган бўлиб, келажакда яна тўқнашувлар бўлиши мумкин.
Ҳиндистон армияси бу – энг аввало, ҳинд қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинларидир. Ҳиндистон армияси таркибида 1,2 миллион ҳарбий хизматчи, шунингдек, 990 мингдан ортиқ захирадаги ҳарбий хизматчилар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сони 2,1 миллион кишини ташкил қилади. Ҳиндистон қуролли кучларининг асосий вазифаси Покистон ва Хитой билан чегарани қўриқлаш, шунингдек, ички хавфсизликни – айниқса, Кашмирдаги, шунингдек, мамлакатнинг шимоли-шарқидаги хавфсизликни таъминлаш ҳисобланади. Бунда ташқари, ҳинд ҳарбий хизматчилари хорижда БМТ тинчлик ўрнатиш бўйича операцияларида ҳам тез-тез қатнашиб туради. 
Ҳиндистоннинг қуролли кучлари таркибида 14 армия корпуси мавжуд бўлиб, улар ўз навбатида, 40 та пиёда аскарлар дивизияси, бронетанк дивизияси ва тоғ-пиёда аскарлар дивизияси, шунингдек қайта ташкил этилган (механизациялашган пиёда аскарлар) тоғ-пиёда аксарлар дивизиясидан (RAPID) иборат. Бундан ташқари, битта корпус учун алоҳида артиллерия бригадаси, бешта алоҳида бронетанк бригадаси, еттита пиёда аксарлар бригадаси ва тўртта ҳаво ҳужумига қарши мудофааси бригадаси мавжуд бўлиб,  уларнинг ҳар бири катталиги бригада билан солиштириладиган даражада ҳисобланади.
Тоғ-пиёда аскарлар дивизиялари асосан, мамлакатнинг тоғлардан иборат бўлган шимолий ва шимолий-шарқий қисмида, исёнчиларга қарши операциялар ўтказиш, шунингдек, тоғ жойларда тезкор операцияларни бажариш учун кўп сонли жангчилар зарур бўлган жойларда жойлашган, пиёда аксарлар дивизиялари, бронетанк дивизиялари ва қайта ташкил қилинган тоғ-пиёда аскарлар дивизиялари Покистон билан чегарада жойлаштирилган. Эҳтимол, Ҳиндистон армиясида атиги битта ҳаво-десант бўлинмаси, парашют полки мавжудлиги ғайриоддий саналади, у ҳам бўлса аслида армия десант тузилмалари, шунингдек, махсус кучлар учун штаб-квартира ҳисобланади. Парашют полкига еттита махсус батальон, шунингдек, учта ҳаво-десант бригадаси бўйсунади.
Қуруқликдаги қўшинлар қурол-яроғларни турли манбалардан, асосан, Россиядан, шунингдек, тобора ривожланиб келаётган маҳаллий ҳарбий саноатдан олади. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда Исроил ва Қўшма Штатлардан тобора кўпроқ қурол-яроғ келтирилмоқда. 97 та бронетанк полклари (америка батальони эквиваленти) таркибида 4 мингдан ортиқ танк, жумладан, 2400 та Т-72, 1600 та Т-90 ва тахминан 360 та «Аржун» Mk.1 ва Mk.2 такнлари бор. Т-72 ва Т-90 танкларидан ташқари бронетанк ва механизациялашган армия бўлинмаларида БМП-2 пиёдалар жанговар машиналари мавжуд.
Ҳиндистон армияси қуруқликдаги кучларида артиллерия қуролларининг катта қисми, жумладан, 300-миллиметрли «Смерч» реактив залп билан отадиган тизимлари Россияда ишлаб чиқарилган, бироқ охирги пайтларда Ҳиндистон рус дала артиллериясидан воз кечиб, американинг шатакка олинадиган M777 гаубицалари ва Жанубий Кореянинг K-9 Thunder ўзиюрар артиллерия қуролларига ўтаётгандан тасаввур уйғонмоқда. Кўринишидан, шатакка олинадиган Dhanush гаубицалари ҳам армияга тобора катта миқдорда етказиб берилмоқда. Бироқ ҳаво ҳужумига қарши артиллерияда рус қуроллари устунлик қилади – «Тунгуска» ўзи юрар зенит-тўпларидан тортиб катта баландликдаги нишонларни уриб туширишга қодир бўлган «Триумф» зенит-ракета комплексларигача.
Покистон армиясида 650 минг ҳарбий хизматчи, шунингдек,  550 минг захирадаги ҳарбий хизматчи мавжуд ва мос равишда, уларнинг умумий сони 1,15 миллион кишини ташкил қилади. Гарчи Покистонни душманлик руҳидаги мамлакатлар билан қуршаб олинган деб ҳисоблаш қабул қилинган бўлсада, у Хитой ва Эрон каби қўшнилари муносабатларни анча яхшилаб олган. Натижада армия бўлинмаларининг асосий вазифаси ички хавфсизликни таъминлаш ва Толбонга қарши кураш, шунингдек, Ҳиндистон армиясига қаршилик кўрсатиш ҳисобланади. Худди Ҳиндистон каби, Покистон ҳам БМТ тинчлик ўрнатиш контингенти учун асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Покистон армияси тўққизта армия корпуси назорати остида бўлган 26 та зарбдор дивизиядан иборат. Дивизияларнинг катта қисми пиёда аскарлардан иборат, лекин яна иккита бронетанк дивизияси ва иккита механизациялашган дивизия ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ҳар бир корпус назорати остида ўртача биттадан бронетанк бригадаси, битта пиёда аксарлар бригадаси ва битта артиллерия бригадаси мавжуд. Покистон армияси нафақат Ҳиндистон армиясига нисбатан кам сонли ҳисобланади, балки тўғридан-тўғри Ҳиндистонга ҳужум қилишга қодир бўлган ҳужумкор тузилмаларга ҳам эга эмас. Махсус операцияларни бажарадиган кучлар саккизта коммандос батальонини бошқарадиган Махсус хизматлар гуруҳи (Special Services Group) назорати остидадир.
Қуруқликдаги қўшинлар асосан Покистон ва Хитойда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ билан қуролланган, бироқ асосий бўғинларда турк ва америка қуролларидан ҳам фойдаланилади. Покистонда жами 700 та илғор линия танки (frontline tanks), жумладан, Khalid ва Т-80УД мавжуд, шунингдек, унинг тасарруфида 1970-йилларда ишлаб чиқарилган ва модернизация қилинган 1000 та «Тип 59» Хитой танклари мавжуд. Покистон замонавий пиёдалар ҳарбий машиналарига эга эмас, мамлакатда асосан M113 гусеницали бронетранспортининг модернизация қилинган вариантлари фойдаланилади.
Покистон қуруқликдаги қўшинларида мавжуд бўлган қарийб икки мингта артиллерия қуролларининг асосий қисми Хитой ва АҚШда ишлаб чиқарилган, лекин бу эски моделлар бўлиб, ҳали-бери янги моделлар пайдо бўлиши кўзда тутилмаган. Бундай вазиятда 250 та 155 миллиметрлик ўзи юрар M109A5 гаубицалари, шунингдек, Ҳиндистон армиясидаги «Смерч»га ўхшаб кетадиган икки юзта 300 миллиметрлик реактив залп билан отадиган A-100E тизимлари алоҳида ўринга эга. Покистон қуроллари битта соҳада Ҳиндистон қуроларидан яққол устунликка эша – бу ерда гап Покистон тасарруфида бўлган 51 та AH-1S Cobra зарбдор вертолети ва яна буюртма қилинган 15 та AH-1Z Viper зарбдор вертолети ҳақида кетмоқда.
Агар бу икки мамлакат бир-бири билан жанг қила бошласа, уларнинг қуруқлик кучлари иштирокидаги катта тўқнашув муқаррар. Аскарлар сони бўйича ортда қоладиган ва етарли даражада қуролланмаган Покистон армияси Ҳиндистон қўшинлари ўзларининг бошланғич пунктларига етиб келишидан олдин маҳаллий даражада кичик тезкор операция ўтказиши ва қулай ҳудудни эгаллашига ишонади. Бироқ, қуролли кучлардаги тафовут Покистондаги йирик, ғолибона ҳужумни амалга оширишга ва урушни ўз шартларига якун ясашга қодир эмаслигини англатади. Натижада, Покистон армияси одатий кучларни қўллаб-қувватлаш учун тактик атом қуролларидан фойдаланишга тобора катта эътибор қаратмоқда.
Ҳиндистон армияси, ўз томонидан, «Совуқ старт» (Cold Start) доктринасига мувофиқ зудлик билан ҳужум бошлашни  режалаштиради. У сафарбарлик ўтказиш, сўнгра Покистон жавобан атом қуролини қўллашидан олдин Покистон ҳудуди йўналишида кенг кўламли ҳужумлар уюштиришни кўзда тутади. Бундай ҳужум – ва оддий уруш ҳолатида Покистоннинг эҳтимолий мағлубияти – тактик атом қуроли қўлланиш эҳтимолини оширади.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги душманлик муносабатлари Ҳиндистон субконтинентини дунёдаги энг хавфли жойлардан бирига айлантиради. Қуролли кучлардаги тафовут, иккала томон ишлаб чиққан ҳарбий режалар, шунингдек, тактик атом қуроли мавжудлиги – буларнинг барчаси минтақавий атом урушини – чекланган тарзда бўлса ҳам – ҳақиқатга яқинлаштиради.

Кайл Мизоками – мудофаа ва миллий хавфсизли масалалари бўйича эксперт; Сан-Францискода яшайди ва ишлайди.
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase