close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди

Кеча кечқурун Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактика вилоятига бир нечта ҳаво бомбаларини ташлади, натижада тинч аҳоли орасида йўқотишлар кузатилди.

Кеча кечқурун Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактика вилоятига бир нечта ҳаво бомбаларини ташлади, натижада тинч аҳоли орасида йўқотишлар кузатилди.

"Толибон" Мудофаа вазирлиги вакили Иноятулло Хоразмий воқеани тасдиқлади ва ҳужум қурбонлари Вазиристон (Покистоннинг шимол-шарқидаги тоғли ҳудуд, Афғонистон билан чегарадош - таҳр.)дан қочқинлар ҳамда афғон тинч аҳолиси эканлигини маълум қилди. Уч нафар боланинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.

"Исломий Амирлик Афғонистон бу шафқатсиз ҳаракатни барча халқаро тамойилларга зид деб ҳисоблайди, буни очиқ агрессия сифатида баҳолаб, қатъий қоралайди. Покистон томони шундай ихтиёрий ҳаракатлар ҳеч қандай муаммони ҳал қилмаслигини билиши керак", — деди "Толибон" мудофаа вазирлиги раҳбари.

"Амирлик бу қўрқоқ ҳаракатни жавобсиз қолдирмайди, ўз ҳудуди ва шахсий ҳаётини ҳимоя қилишни ажралмас ҳуқуқ деб билади", — дея ўз баёнотини якунлади Хоразмий.

Исломобод томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Бу Покистон авиацияси томонидан Афғонистонни бомбардимон қилишнинг биринчи ҳолати эмас: март ойида Покистон армияси Хост ва Пактика вилоятларидаги нишонларга ҳужум қилган, бу тинч аҳоли ўлимига олиб келган ва толибларнинг ғазабли муносабатига сабаб бўлган. Ўшанда Покистонда бундай ҳаракатлар Афғонистоннинг чегарадош қишлоқ ва шаҳарларида яширинган "Теҳрик-е-Толибон Покистон" жангариларига қарши амалга оширилганини айтган эди.

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase