«Биз, озчиликни, хусусан, мусулмонлар ва тарихан ҳамма нарсадан маҳрум қилинган одамларни, далитлар ва адиваси каби камситилган гуруҳларни таъқиб қилишнинг ўсишидан далолат берадиган хабарлар олмоқдамиз», - деди Мишель Бачелет чоршанба куни Женева шаҳрида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашида қилган маърузада.
Ҳиндистоннинг ҳукмрон «Бхаратия джаната» (БДП) индуситлар миллатчилар партияси спикери Бачелетнинг шарҳларини «асоссиз» деб инкор қилди.
«Мен инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ раҳбарининг маърузасини рад қиламан», - деди Шахнаваз Хуссейн, БДП миллий спикери. «Бу асосланмаган айбловлардир, чунки улар Ҳиндистон имиджига соя солади. Ҳиндистон – мусулмонлар учун дунёдаги энг яхши мамлакат, ҳиндлар эса – уларнинг энг яхши дўстларидир».
Шахнаваз Хуссейн, БДП етакчиларидан бири ва спикери, ўзи мусулмон ва Моди тарафдори ҳисобланади. У яқинда берган интервьюсида айтганидек, Нарендра Моди бош вазир лавозимига сайловларда мусулмонларнинг «севимли» номзоди бўлиб қолавермоқда ва Ҳиндистон қанчалик индуист мамлакат бўлса, шунчалик мусулмон давлат ҳам ҳисобланади.
Лекин шунга қарамай, Бачелет Amnesty International нинг Ҳиндистондаги раҳбари 2018 йил нафрат асосида «хавотирга соладиган» миқдорда жиноятлар, жумладан, маргинал гуруҳларга нисбатан ҳужумлар, зўрлашлар ва қотилликлар қайд этилгани ҳақида баёнот берган куннинг эртасига огоҳлантирилди.
Инглиз ва ҳинд тилларида чиқадиган асосий ОАВ да хабар қилинган ҳолатларга таяниб, гуруҳ сешанба куни ўтган йили умумий ҳисобда 218 та нафрат асосидаги жиноятлар қайд этилган. Тахминан 142 жиноят даитларга қарши, 50 таси эса – мусулмонларга қарши содир этилди.
Amnesty India ижрочи директори Акар Пателнинг айтишича, Ҳиндистонда «нафрат асосидаги жиноятлар учун жазоламанмаслик маданияти» мавжуд.
Мамлакат қонуни, айрим истиснолар билан, нафрат асосидаги жиноятларни жиноят сифатида тан олмайди, деди у, сиёсий етакчиларни бундай зўравонликларни қоралашда фаолроқ бўлиш ва полицияни «жиноятда ҳар қандай потенциал дискриминация мотивини фош қилиш учун жиддий қадамлар қўйиш»га чақирди.
«Нафрат асосидаги жиноятларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган ва яқинда бўлиб ўтадиган умумий сайловлардан кейин ҳукумат тепасига келадиган ҳуқуқ ҳукумат учун устувор аҳамиятга эга бўлишга имкон беради», - қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамизки, бош вазир Нарендра Моди майда бўлиб ўтиши лозим бўлган сайловларда иккинчи муддат учун курашади.
Декабр ойида, Factchecker.in, журналистик маълумотлар бўлими маълум қилишича, «2018 йил Ҳиндистонда сўнгги ўн йилликда диний жиҳатлар билан изоҳланадиган нафарат асосидаги жиноятлар жуда кўплаб содир этилди».
Гуруҳнинг маълум қилишича, ўтган йили 93 та шундай ҳужумда 20 киши ўлдирилди, бу эса 2009 йил нафрат асосидаги жиноятлар кузатила бошлаган пайтда бери энг кўп сонли ўлимлар ҳисобланади. унинг сўзларига қараганда, 300 киши яраланди.
Ҳужумларнинг катта қисми БДП томонидан бошқариладиган штатларда рўй берди. Уттар-Прадеш 27 та ҳолат билан рўйхатда биринчи ўринда туради. Бихар эса 10 та ҳолат билан иккинчи ўринни эгаллади. Factchecher.in рақамлари 2014 йил БДП ҳукумат тепасига келганидан кейин нафрат асосидаги кўзда тутилган жиноятлар сони кескин кўпайганлигидан дарак беради.
Абу Муслим таржимаси (интернетдан)