Шахслар (74)
Подкатегории
Тасаввуф аломалари (34)
Шарқда «Умм ул-булдон», «Қуббат ул-ислом» номи билан машҳур бўлган Балх энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу кўҳна маданий манзилдан кўплаб дин, илм-фан, бадиий сўз санъати арбоблари етишиб чиққан. Улардан бири - саргузашти халқ орасида сонсиз ҳикояту ривоят, қиссалар пайдо бўлишига замин яратган Иброҳим Адҳамдир.
Шайх Талъат Тожиддин 1948 йил 12 октябрда Қозон шаҳрида таваллуд топган. У 1956-1964 йилларда Қозондаги 27-ўрта мактабда ўқиган. Кейин 1964-1966 йилларда шу ердаги ҳунар-техника билим юртида ўқиб, слесарлик касбини эгаллайди. У кундуз кунлари ўқиш ва иш билан банд бўлиб, кечалари маҳаллий масжид мутаваллисидан сабоқ олган.
Аҳмад Абдулҳамидович Қодиров 1944 йилда Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилган.Унинг оиласи буерда сургунда эди.
«Жазоирда араб халқини ташкил этадиган мусулмонлар яшайди. Кимда-ким ушбу халқни ўз илдизини йўқотган ёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади».(«Тарихул Жазоирил муасир», 1 - 222; «Силсилату жиҳади шаабил Жазоир», 7-114)
«Юзи нур чамбаридан ёришаётгандай мағрур турар экан, унинг маҳобатидан юрагим зириллаб кетди. Мен ўша бепоён чўлларда кўп жанг қилганман. ҳатто йиртқич шерлар билан юзма-юз келиб қолган кунларим ҳам бўлган, лекин ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймаганман. Унинг қаршисида эса лабим титраб, сўз айтгани журъат эта олмадим».
Фашистлар Италиясининг Ливиядаги кўшинлари қумондони генерал Родолъфо Грациани
Фаластин қаршилик ҳаракатининг асосчиси шайх Иззуддин ал-Қассомдир. Куни кеча (20.11.2023) ушбу Фаластин инқилобининг асосчиси ва илҳомлантирувчиларидан бири шаҳид бўлганига 88 йил тўлди.
Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз ас Сауд (арабча: محمد بن سلمان بن عبد العزيز آل سعود; 1985 йил 31 август, Жидда, Саудия Арабистонида туғилган) 2021й ил 21 июндан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси. 2022 йил 27 сентябрдан бери Саудия Арабистони Бош вазири. 2015 йил 23 январдан 2022 йил 27 сентябргача Саудия Арабистони мудофаа вазири. Ҳозирги қирол Салмон бин Абдулазиз ас Сауднинг ўғли.
Джа́ред Ко́ри Ку́шнер (ингл. Jared Corey Kushner; 1981 йил 10 январда туғилган) — америкалик ишбилармон, New York Observer газетаси ва девелоперлик компанияси раҳбари.
Муқтада ас-Садр (шунингдек, Моқтада ас-Садр, Муқтада Садр) (араб. مقتدى الصدر; 1974 йил 4 август (14 ражаб 1394), Ироқнинг Нажаф шаҳрида туғилган) — Ироқ шиа армиясининг Маҳаровий ҳарбий ташкилоти раҳбари. У 2004 йил апрель ойида шиаларнинг муқаддас шаҳри Нажафда у бошчилигидаги кучлар халқаро босқинчи кучларга қарши исён кўтаргач, жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган. Муваққат маъмурият раҳбари Пол Бремер ўша пайтда ас-Садрни қонундан ташқари деб эълон қилган эди. Ҳозирда ас-Садр Ироқдаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири.
Ёсир Арофат (араб. ياسر عرفات 1929 йил 24 август, Қоҳира, Миср — 2004 йил 11 ноябрь, Кламар, Франция), туғилганида қўйилган ҳақиқий тўлиқ исми Муҳаммад Абдулраҳмон Абдулрауф Арофт ал-Қудва ал-Ҳусайний, шунингдек, Абу Аммар (أبو عمّار) куняси остида танилган) — 1993 йилдан Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раиси (президент), ФАТХ ҳаракати раҳбари ва Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) ижроия қўмитаси раиси (1969 йилдан); 1994 йил тинчлик учун Нобел мукофоти лауреатларидан бири. Қуддус муфтийси Амин ал-Ҳусайнийнинг жияни ва шогирди. У 75 ёшида Франциянинг Париж яқинидаги Кламарда жойлашган Перси ҳарбий госпиталида вафот этган. Суҳа Арофатга (қизлик исми шарифиее Суҳа Сусу Тавил) уйланган.
Шайх Аҳмад Исмоил Ясин (араб. الشيخ أحمد اسماعيل ياسين, 1937?-2004) — Европа Иттифоқи, Исроил, Канада, АҚШ ва Япония томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган, шунингдек, Иордания ва Мисрда тақиқланган ХАМАС (Исломий қаршилик ҳаракати) исломий ҳаракатининг асосчиларидан бири ва маънавий раҳбари.