Абу Муслим
Ўтган асрнинг 60- ва 70-йилларида ирқий ва синфий белгилар орасида чамбарчас боғлиқлик бўлган. Муҳожирлар ирқи бўйича «ўзгача» ва синфи бўйича «паст» бўлган, уларнинг талаблари эса биринчи навбатда уларга ижтимоий ҳуқуқлар тақдим этишдан иборат бўлган.
Тан олишим керак: узоқ йиллардан бери кузатиб, ҳаётий ҳолатларини кўриб келаётган одамларнинг тақдири ҳақида ўйланиб, баъзан боши берк кўчага кириб қоламан. Ҳеч қачон бирор одамнинг зоҳирига қараб у ҳақида хулоса чиқаришга шошилмаслик ҳақида айтилади, чунки у ҳақида ҳақиқатни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу айни ҳақиқатдир.
Қўллар дуога кўтарилган, кўзлардан эса ёш оқмоқда. Бир овоздан янграган «Омийн» садоларидан ҳаво ларзага келади. «Эй, Аллоҳ! Ғазо халқига нажот бер! Эй, Аллоҳ! Уларга нусрат бер! Эй, Аллоҳ! Уларни Ўзинг ҳимоя қил!», - имом шундай деб, баланд овозда дуо қилади. Рамазон ойида бу ҳолатни деярли ҳар бир масжидда кузатиш мумкин эди. Ўтган йилги Рамазонда ҳам, ундан олдингисида ҳам шундай эди...
XX-XXI асрлар бўсағасидаги Ислом дунёси фақат ушбу дин тарқалган ҳудуд мамлакатларининг ҳамжамияти бўлиб қолмай, балки экстерриториал, ғайримиллий ижтимоий-маданий ва диний-сиёсий воқелик сифатида майдонга чиқди. У сайёрамизда тобора қулоч ёзаётган ва ўз илмий-техник хусусиятини ижтимоий-сиёсий томонга ўзгартириб бораётган глобаллашув жараёнлари марказига айланди.
Ҳижрий 618 йил ражаб ойининг 7-санасида (1221 йил 3 сентябрь) салибчилар Қоҳирани забт этишга уриниб кўрдилар, лекин юзага келган бир қатор ноқулай шароитлар ҳамда Нил дарёсининг тошиши оқибатида ўз мақсадларига эриша олмадилар, бу султон ал-Малик ал-Комил қўмондонлиги остида Миср қўшинларининг ғалаба қозонишига хизмат қилди.
Эрон президенти Ҳасан Роуханий АҚШнинг ИШИД жанганриларини Яқин Шарқдан Афғонистон, Марказий Осиё, шунингдек, Кавказга кўчириш режалари ҳақида хабар берди. Эрон давлати раҳбари Ироққа амалга оширган ташрифи давомида шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Мисрдаги ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда рўй берган терактлар сабаблари ҳақида фикр билдирди. Шайх Аҳмад ат-Тайибнинг айтган сабабларига кўра, Янги Зеландия масжидларида рўй берган терактлар «Европа мамлакатларда исламофобия, ксенофобия ва нафрат риторикасининг кенг тарқалишидир», хабар беради.
Муқаддас жума кунини ҳеч қачон ёмон хабар билан бошлашни истамайди, киши. Лекин, дунёнинг айрим қисмларида биродарларимиз ва опа-сингилларимиз ўтакетган зўравонлик исламофобия жафокашлари бўлиб турган бир пайтда нима ҳам қилардик?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Презилентининг матбуот хизмати хабар берди.
Крайстчерч шаҳридаги (Янги Зеландия) икки масжидда террористлар ҳужуми оқибатида қирққа яқин киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам ярадор бўлди. Ҳужум жума намози ўқилаётган пайт, маҳаллий вақт билан 13:40 да, ҳужум уюштирилган масжидлардан бири ан-Нур масжидида 300 га яқин мусулмон, шулар қаторида крикет бўйича Бангладеш терма жамоаси аъзолари тўпланган пайт амалга оширилди. Ҳайриятки, барча спортчилар омон қолди.
Исроил армияси қамал қилинган Ғазо секторида юзлаб нишонларнинг йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Операцияда ҳарбий самолетлар, вертолетлар ва бошқа учар аппаратлар иштирок этди, аниқлаштиради армия матбуот хизмати. Фаластин анклавидаги қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Россия президенти Владимир Путин Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда амалга оширишган террорстик ҳужумга шарҳ берди. Давлат раҳбари фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва ибодат қилаётган диндорларга қарши теракт шафқатсизлиги билан ҳайратда қолдириши ва айбдорлар албатта жазоланиши лозимлигини таъкидлади.