Ален сал аввалроқ шу ой комадан ўзига келганида шифокорлар унинг бош мияси жиддий шикастланган эканини қайд этгандилар. Қизча гапира олмасди, яқинларини танимасди, унга қарата айтилган гапларни тушунмасди ва мустақил равишда овқатлана олмасди.
Шифокорлар қизчанинг аҳволи борасида оптимистик башорат бермадилар, аммо миттигина Ален ҳақиқий курашчи бўлиб чиқди – шу ҳафта қиз гапира бошлади ва ҳатто унга қизи Шарлотта ҳақида гапириб берган шаҳзода Уилям билан суҳбатлаша олди.
Уилям билан биргаликда Алленни кўришга Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Арденн ҳам келди, у мусулмон жамоасига ҳурмат белгиси сифатида яна ҳижоб ўраб олганди.
Шаҳзода Уилям ва ҳижоб ўраган Жасинда Ардерн 4 яшар муслимани кўргани келди
Британия шаҳзодаси Уилям Крайстерч масжидида рўй берган теракт оқибатида оғир жароҳат олган ва ҳамон маҳаллий касалхонада бўлган мусулмон қизалоқдан ҳол-аҳвол сўрагани келди. Кембридж герцоги 15 март куни ан-Нур масжидида террорчидан иккита ўқ еган 4 яшар Ален Алсатийни касалхона палатасида кўриб кетди, деб хабар беради Otago Daily Times сайти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси