close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бутун Татаристон бўйлаб болалар ўртасида намоз кўриги бўлиб ўтмоқда

Татаристон мухтасибатларида болалар ўртасида намоз кўриклари давом этмоқда. Хусусан, ўтган дам олиш кунлари Чистополда 50 га яқин ўғил ва қиз болалар намозни билиш борасида куч синашдилар. Эслатиб ўтамизки, барча мухтасибатларда намоз ўқиш бўйича мусобақалар уч номинацияда бўлиб ўтди:

Биринчи гуруҳ: мактаб ёшигача бўлганлар ва 1-2-синф ўқувчилари. Номинацияда иштирок этиш шартлари - 2 ракаатдан иборат намозни билиш, Исломнинг асослари  бўйича билимлар;
Иккинчи гуруҳ: 3-4-синф ўқувчилари. Номинацияда иштирок этиш шартлари - бешта намоздан бирини овоз чиқариб ўқиш, «Қунут» дуоси ва «Оят ал-Курсий»ни ёддан ўқиш, имон шартларини билиш ва зарур ҳолларда айрим саволларга жавоб бериш.
Учинчи гуруҳ: 5-6-синф ўқувчилари. Номинацияда иштирок этиш шартлари - бешта намоздан бирини овоз чиқариб ўқиш, «Қунут» дуоси ва «Оят ал-Курсий», азон, азондан кейинги дуолар, «Тақаббал» дуосини ёддан ўқиш, 44 фарзни, имон шартлари, «Фотиҳа» сурасининг тафсирини билиш ва зарур ҳолларда айрим саволларга жавоб бериш.

Мусобақа қатнашчиларининг билимини муаллимлар ва имомлардан иборат жюри баҳолайди. Худди шу кўрик Дрожжанов туманида (Чүпрәле) ҳам бўлиб ўтди. Кўрикда 50 дан ортиқ бола қатнашди.
Арскда Муқаддас Қуръон билимлари борасида 150 дан ортиқ болакай куч синашгани тўпланди. Болалар билан биргаликда кўрикка уларнинг ота-оналари, устозлари, оқсоқоллар, шунингдек, фахрий меҳмонлар ташриф буюрди.
Высокая гора қишлоғида болалар учун хайрия тадбири ўтказилди ва ҳар бир болага совға берилди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase