«Рамазон – эзгу ишлар қилинадиган ой. Биз сиздан ушу муқаддас ой давомида Татаристон Республикасида спиртли ичимликлар сотиш тақиқлашни сўраймиз. Бу эзгу иш Татаристон ҳукуматининг мусулмонлар туйғуларига ҳурматини кўрсатган; 1,5 миллард кишидан иборат Ислом дунёсида Татаристоннинг обрўсини кўтарган; татар халқ учун ҳушёр турмуш тарзи олиб боришга стимул бўлган бўларди», - дейилади мурожаатда.
«Ҳурматли президент, Сиз ўзингизни татар халқининг келажак учун қайғурадиган ватанпарвар вакили сифатида намоён этдингиз. Ишонамизки, ушбу хат Сизга етиб боради ва Сиз муқаддас Рамазон ойида спиртли ичимликлар сотишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қиласиз», - дейилади хатда.
Татаристонда Рамазон ойида спиртли ичимликлар сотиш тақиқланиши мумкин
Татаристон президенти Рустам Миннихановдан республика ҳудудида Рамазон ойида спиртли ичимликлар сотишни тақиқлаш ҳақида илтимос қилинди. Мос келувчи очиқ мактубни Татаристон оқсоқоллар шўроси, татарлар ижтимоий маркази ва «Муслима» мусулмон аёллар ташкилоти йўллади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди