close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сан-Диегода синагоганинг ўққа тутилиши: қўштирноқсиз насронийлар терроризми?

Ўтган шанба АҚШда, Сан-Диегодаги Повей шаҳарчасида жойлашган синагогада террорчи шахс тўпланган одамларга қарата ҳарбийлар милтиғидан ўқ узди. Натижада бир аёл ҳалок бўлди ва уч киши, жумладан, 57 яшар раввин ярадор бўлди. У кўрсаткич бармоғидан айрилди. 34 яшар эркак ва унинг қизи шрапнелдан яраланди. Қиз оёғи ва юзидан жароҳат олди.

Бундан бир ой олдин Эскондидодаги масжидга ўт қўйишда иштирок этганликда гумон қилиниб қўлган олинган 19 ёшли Джон Ирнест ҳужумда гумон қилиниб қўлган олинди. У дастлаб жиноят жойидан қочиб кетганди, лекин шундан кейин полицияга қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини айтиб берди. У ҳукумат вакилларига қаршилик кўрсатмасдан таслим бўлди.
Ушбу ҳужум тўлқинлари тобора авж олиб бораётган ўнг терроризмнинг энг сўнгги ҳаракатларидан бири бўлди. Джон Эрнест нафақат синагогада отишма уюштирди, балки янги зеландиялик ўқчи Брандон Тарантнинг манифести каби муфассал бўлмаса-да, ўз манифестини ёзди. Биринчидан, фақат шартли равишдагина «салибчи» деб аташ мумкин бўлган ва унинг учун насронийлик «турк»ларга қарши курашда маданий кодгина бўлган Тарантдан фарқли равишда, Ирнест ўз курашининг айнан насронийлик характерига алоҳида эътибор қаратган. У зўравонликни айнан насронийлик нуқтаи назаридан оқлайди, бунинг учун Библиядан кўплаб иқтибослар келтиради, уни руҳлантирган шахслар биринчи учлиги қуйидаги кўринишга эга – Исо Масиҳ, апостол Павел, Мартин Лютер. Улардан кейинги ўринларни Адольф Гитлер, Роберт Боуэрс (Питтсбургдаги синагогада қонхўрлик уюштирган ўқчи), Брендон Тарант (албатта, ахир у эндиликда ирқчилар ва исламофобларнинг янги юлдузи-ку) эгаллаган.
Шундай экан, Ирнест билан боғлиқ ҳолатни ҳеч қандай қўшимча шартлар ва қўштирноқларсиз, худди ислом терроризмига ўхшатган тарзда, айнан насронийлик терроризми деб аташ мумкин.
Иккинчидан, Ирнестнинг манифести қора гуруҳчилар манифестлари руҳида заҳарли антисемитизм ва яҳудийларга нафрат руҳига тўлиб-тошган. Шуниси эътиборга лойиқки, Америкада «консерваторлар» Илхон Умар ва Фаластин тарафдорлари бўлган фаоллар антисемитизмига қарши чарчамасдан курашмоқда. Лекин ҳақиқатда яҳудийларни Илхон Умар эмас, балки уларнинг қарашлари, айниқса, гап ислом ва мусулмонлар ҳақида кетганда, «конверваторлар» билан ўхшаш қарашларга эга бўлган одамлар ўлдирмоқда.
Учинчидан, имиджбордлар, хусусан, 8chan / pol / board ролини навбатдаги гал қайд этиб ўтмаса бўлимайди. Эслатиб ўтамизки, 8chan бу – ҳамма нарса ҳақида – анимедан тортиб «сўллар» сиёсатигча – турли мунозара гуруҳларини ўз ичига оладиган катта веб-сайт. / pol / бу – веб-сайтдаги айниқса фаол эълонлар тахтаси бўлиб, фақат онлайн неонациястлар тўпланадиган жой сифатида таърифлаган маъқулроқ. Тўлиқ бўлмаган икки ой ичида бу 8chan да илҳомлантирилган иккинчи терактдир.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase