Абу Муслим
Исломга салбий нигоҳ билан қараган кўплаб ёзувчи ва шоирлардан фарқли равишда, немис шоири Гёте араб ва Ислом маданиятига очиқ нигоҳ билан қараган. Айнан шу кўплаб олимлар томонидан бағрикенглик мисоли ҳисобланадиган Гётенинг ишларига қайтишни зарур қилиб қўяди.
Одамлар хато қиладиган бир қатор масалаларда жамоавий психология катта таъсир кўрсатади. Бу таъсир айниқса, дин танқислигини ҳис қиладиган, «тўда инстинктига эргашиш» меъёрга айланиб қолган жамиятларда сезиларли. Ҳаттоки одам нима тўғри эканлигини ғайришуурий равишда тушуниб етадиган бўлса ҳам, оломон психологияси таъсири остида у виждонини нотўғри фикрлар билан ёпиб юборади, эмиш-ки, қанчадан-қанча одам хато қилиши мумкин эмас. Аслида эса, кўпчиликнинг фикри бирон-бир масаланинг тўғрилиги мезони саналмайди.
«Муззаммил» сураси – росуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга Маккада нозил қилинган илк суралардан бири. У ажойиб тартибга эга бўлиб, унинг воситасида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларга юкланган оғир вазифани амалга оширишда муваффақиятли бўлиш учун ўз кун тартибларини осонлик билан тақсимлаганлар, бу ҳақида айтиладики: «Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз» (Муззаммил сураси, 5).
Шу кунлар бўлиб ўтаётган «Мен ўз Патриархим биланман!» оммавий акциясига муносабат билдириб қўйиш керак бўлиб қолди. Ушбу кампанияга қўшилганлар, хусусан қуйидагиларни таъкидловчи матнни тарқатадилар:
Ажабланарли, лекин ҳақиқат: махсус нисбийлик назарияси (МНН) таъсири – ёруғлик тезлигига яқин ҳаракат тезликларида вақт секинлашиши – ушбу назария Алберт Эйнштейн томонидан 1905 йил кашф қилинишидан анча олдин, VII асрда Қуръон оятларида баён қилинган эди.
Ҳақиқий диндор унга тайинланган диний вазифаларни юзаки равишда бажарадиган ва ҳаром нарсалардан қочган киши эмас. Ҳақиқий диндор иймони мукаммал бўлган, унинг қалбига ва руҳига эътироз билдирмайдиган кишидир. У қанчалик кўп қийинчиликларга дуч келса, иймони шунчалик кучли бўлади.
Торонтонинг «Citynews» канали янгиликлар мухбири Гинелла Макка Канадада янгиликларни ҳижобда олиб борадиган биринчи қиз бўлди. «Мен ҳар доим эфир ёки оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлашни хоҳлардим, бу менинг орзуим эди. Аммо мен ҳижобда бўлган қизнинг телевизорда кўрсатув олиб бора олишига чуқур шубҳа қилардим», – деди Гинелла интервьюда.
Ҳибсга олинган ва Шинжон-Уйғур автоном туманидаги лагерларга жойлаштирилган туркий тилда сўзлашадиган мусулмонларнинг оилалари ўз яқинлари ва қариндошларини қандай қийин аҳволда эканлиги ҳақида хабардор килишнинг йўлини топдилар.
Келиб чиқиши Мали давлатидан бўлган машҳур француз футболчиси Фредерик Умар Кануте спорт карьераси давомида Европанинг бир қатор клублари, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнаган. Футболчилик карьерасини якунлагач, футболчи дин йўлида хайрия ишлари билан шуғулланишни бошлади – мусулмон бўлгани ҳолда, у дастлаб Испаниянинг Севилья шаҳрида ёпилиши лозим бўлган ягона замонавий масжидни қутқариш учун 700 000 доллар тўлади, сўнгра шаҳарда биринчи доимий масжид очиш учун маблағ излашга киришди.
2019 йил 8 сентябрда Дубайда инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги нуфузли блогерлар) учун минтақада илк аккредитация қилинган диплом дастури - Social Media Influencers Diploma Programme амал қила бошлайди. Дастур Дубайдаги Америка университети базасида ишлаб чиқилади. У блогинг соҳасида экспертлар тайёрлаш ва уларга ижтимоий тармоқларда самарали контент яратиш имконияти тақдим этишга қаратилган.
Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари Италияга муҳожирларни қабул қилишда ёрдам беришлари керак, деб баёнот берди Бутунжаҳон ислом лигаси раҳбарияти. Бунда қўллаб-қувватлаш муҳожирлар оқимини Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига тақсимлашдан иборат бўлиши лозим, чунки Италия бу масалани бир ўзи, мустақил равишда уддалай олмайди, ҳисоблайди лига раҳбарлари.
Украина Вазирлар Маҳкамаси Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизмати ҳақида низомни тасдиқлади. Мос келувчи ҳужжат Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизматининг «миллатлараро муносабатлар, дин ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича» бўйича ижроия ҳукумати маркази органи сифатида асосий вазифалари ва функцияларини белгилаб беради.