close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Der Standard (Австрия): Россия Сурияда турклар ҳужумидан норози

Сурияда рўй берган сўнгги воқеалар, хусусан, Туркия ҳужуми сабабли, Кремл энди чеҳрасидан сир бой бермасликдан бошқа чораси йўқ, деб ҳисоблайди Австриянинг «Штандард» газетасида чоп этилган мақола муаллифи. Аммо ўқувчилар бундай деб ўйламайдилар: уларнинг фикрига кўра,  Путин нима қилаётганини жуда яхши билади.

 Сурияда тинчлик учун уруш

Бир томондан, Кремл АҚШнинг Шимолий Суриядан чиқиб кетаётганидан хурсанд, лекин бошқа томондан, Анқаранинг ҳаракатлари Башар Асад ҳокимиятига потенциал хавф солади.
Москва Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳарбий ҳужумларини хавотир билан кузатиб турибди. Туркларнинг ҳаракатлари Россиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни бемалол олиб бориш учун 2016 йилда Туркия ва Эрон билан тузган иттифоқи қанчалик заиф эканлигини яна бир бор намойиш этди.
Учала давлатнинг барчаси ўз манфаатларини кўзлайди. Москванинг Суриядаги мақсади – нафақат Россиянинг анъанавий иттифоқчиси саналган, балки ўз рақиблари «Ислом давлати» террорчилар ташкилот жангарилари ва бошқаларнинг Россия ҲҲК томонидан бомбардимон қилингани учун Кремлдан миннатдор бўлиши лозим бўлган Башар Асадни ҳокимият тепасида ушлаб қолишдир.
Тўғри, Ражаб  Тойиб  Эрдўған унинг армияси Сурия ҳудудига бостириб кириши ўзини-ўзи мудофаа қилишга эмас, балки Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга хизмат қилиши ва шу сабабли вақт бўйича чекланган эканлигини маълум қилди. Бироқ ҳозирда Анқара томонидан ишғол қилинган Сурия ҳудудида рўй бераётган воқеалар вақтинчалик оккупацияга ўхшамайди: турклар у ерда ўз валютасини жорий қилган ва ОАВ хабар беришича, ўз таълим муассасаларини очган.
Бу билан Эрдўған потенциал равишда албатта, мамлакат шимолини ўзи идора қилиш истагида бўлган Асаднинг ҳокимиятини чекламоқда. У ердаги курдлар америка ёрдамида Асадга нисбатан маълум даражада мустақилликни қўлга киритган бўлса-да, лекин принципиал равишда унга содиқ ҳисобланади.

Чеҳрасидан сир бой бермасликка уриниш

Бироқ Кремлнинг ҳозир чеҳрасидан сир бой бермасликка уринишдан бошқа иложи қолмади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, низони Сурия ҳукумати ўз навбатида, курдларга таъсир этиши лозим бўлган бир пайтда Анқара ва Дамашқ ўртасида музокаралар давомида ҳал қилган маъқул. Унинг сўзларига кўра, чегаралар устидан назоратни Сурия ҳарбийларига бериш мақсадга мувофиқ, чунки бу барча муаммоларни ҳал қилган бўларди.
Бунинг ўрнига Лавров ҳамма нарсада АҚШни айблади. Унинг сўзларига қараганда, америкаликлар минтақада «сохта Осиё тузилмаларини фаол ташкил қилиб, бу билан минтақанинг анъанавий аҳолиси саналган арабларнинг ғазабини келтирди». Лавров буни «хавфли ўйин» деб атади. Эрон Курдистони вакиллари билан  суҳбатларда Лавров АҚШ курдларни кулфатда ташлаб кетганини айтишни ёддан чиқармади.

Москва воситачи бўлиш истагида

ИШИДга қарши курашда курдлар билан ҳамкорликдан фойда олган Россия воситачилик ролини ўз зиммасига олишга тайёр. Агар унинг бошчилигида музокаралар давомида тинчликка олиб келадиган ечим топилса, назарий жиҳатдан Москва фойдали вазиятдан ўрин олиши мумкин.
Бироқ Кремль курдлар ҳимоячиси бўлган давлат ролини ўз зиммасига олишни истамайди ва бунга қодир эмас, деб ҳисоблайди москвалик сиёсатшунос Фёдор Лукьянов. «Туркия билан муносабатлар ҳозирги пайтда бир неча баробар муҳимроқдир», — ҳисоблайди у. Унинг сўзларига кўра, бунинг ўрнига Москва курдларни Дамашқ билан яқинлашиш ва ундан ҳимоя топишга туртки бериши лозим.
Россия президенти Владимир Путиннинг вазифаси — бундай музокаралар билан Эрдўғаннинг ғазабини қўзғамаслик ва шу тариқа Остонада Сурияни бирлаштириш бўйича тинчлик конференциясини  хавф остида қолдирмасликдир. Бундай бирлаштириш бир неча йилларга Асад ҳокимиятини ва мос равишда Ўрта Ер денгизи минтақасида Москванинг таъсири (ва ҳарбий базалари) мавжудлигини таъминлаши лозим.

Андрэ Баллин (Andre Ballin)
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase