close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
18.10.2018 10:01

Ғарб ўзини Афғонистон халоскори сифатида кўрсатиб, мазкур мамлакатнинг маданий қадриятлари ва бошқа бойликларига ҳам ҳамла қилди. Империалистик кучлар марказининг маълум бир хислати бор: қачонки улар мусулмон мамлакатларининг бирини нишонга олса, улар энг аввал ўша мамлакатдаги исломий қадриятларни ёмонлашни бошлайди. Шу тариқа жамият ва шахсларнинг онгини таслим қилмоқчи бўлишади.

18.10.2018 01:16

Одамларнинг ҳолати ҳақида фикр қилиб, шайтон бизни ўтаайёр ва моҳирона йўллар билан залолатга бошлаётганини кўриб ҳайрон қоласан. У катта қунт билан ҳар бир одамни иймонидан ёки ҳеч бўлмаса солиҳ амалларидан узоқлаштиришга тинмай ҳаракат қилади. Баъзиларни “Қалбларингиз пок, шунинг учун ҳам ибодат ёки тавбаларга ҳозирча эҳтиёж йўқ”, деб ишонтиради.

18.10.2018 01:04

Кунларнинг бирида бир солиҳ инсон, Аллоҳ таолони қўйиб дарахтга сиғинадиган одамлар ҳақида эшитиб қолибди. У болтасини олиб дархатни кесиш учун йўлга отланибди. Йўлда шайтон унга бир чол қиёфасида йўлиқиб, ундан сўрабди:

17.10.2018 20:54

Бойлиги триллион доллардан ортиқ, деб баҳоланадиган Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд «Манчестер Юнайтед» клубига инвестиция киритишни, энг яхши вариантда эса, клубни Глейзерлар оиласидан тўлиқ сотиб олиш ниятида экан. Кўплаб манбаларнинг берган маълумотига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубларига эгалик қиладиган Қатар ва БАА миллиардерлари билан беллашмоқчи.

17.10.2018 19:17

Покистон олий суди Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга тегишли, деб ҳисобланадиган шиппакларнинг йўқолиши бўйича ишни тергов қилиш учун махсус гуруҳ ташкил қилди. «Биз ҳаттоки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шиппагини ҳам ҳимоя қила олмаймиз. Қандай шармандалик», - деди якшанба куни бош судя Сакиб Нисар, хабар беради Al Arabiya.

17.10.2018 19:10

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) исламофобия бўйича 5-семинарни ўтказишга тайёрланмоқда. Тадбир 17-18 октябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади, у ИҲТ томонидан Туркия Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда, хабар беради Salaam Gateway.

17.10.2018 18:44

13 октябрь куни Саратов вилояти Балашов шаҳри жоме масжидида Ислом асослари бўйича курслар бошланди. Биринчи машғулотга 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар йиғилди. Балашов тумани имом-мухтасиби Иляс-хазрат Юнкин улар олдида нутқ билан сўзга чиқди. У ёш мусулмонларга унумли ўқиш ва билим олиш йўлида яхши натижаларга эришишни тилади.

17.10.2018 17:43

Исроил раҳбарининг асосий вазифаси «Эрон томонидан агрессия»га қарши туриш ва унинг Сурия шимолида ҳарбий иштирокига қаршилик қилишдир. Бу ҳақида Ксеннет қишки сессиясининг очилиш маросимида мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху маълум қилди.

17.10.2018 12:18

БААда Kebab Shop ресторани ёнида ғайриодатий белги кўриш мумкин – унда таомлар ва чегирмалар чанаб ўтилмаган, у иш қидираётган одамлар бу ерда бепул овқатдан умид қилишлари мумкинлигидан хабар беради. «Агар сиз ишсиз бўлсангиз ва иш қидириб юрган бўлсангиз, кирим тамадди қилиб олинг» - хабар беради бу ёзув. Меҳмонларга овқат учун пули бўлганда тўлаб кетиш таклиф этилади.

17.10.2018 11:14

Саудия Арабистони Истанбул шаҳридаги бош консулхонага кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлган оппозициячи журналист Жамол Хашукджининг ўлимини расман тан олади. Американинг CNN телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар беришича, Саудия ҳукумати Хашукджининг ўлими «режа бўйича кетмаган сўроқ» натижасида рўй берганини маълум қилиш ниятида.

17.10.2018 11:03

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида турк полицияси саудиялик йўқолиб қолган журналист Жамол Хашукджи ўлдирилганини исботлайдиган қатор далиллар топди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ўтган тунда турк мутахассислари консулхона ҳовлисидаги тупроқдан намуна олдилар, шунингдек, бино ичида қон изларини қидириш учун ультрафиолет нуридан фойдаландилар. 

17.10.2018 10:39

“Ҳалол вино” ишлар чиқарилиши ҳақидаги хабарларни мусулмонлар турлича кутиб олдилар. Маҳсулотни сотиш мўлжалланган араб давлатлари ҳам бу хабарни катта қизиқиш билан кутиб олишди. Бироқ баъзи мусулмон фаолларнинг таъкидлашича, “исломий ахлоқ юзасидан бу масалада бир нечта мулоҳазалар бор”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase