"Мусулмон сайёҳлар сити-брейк шаклида (дам олиш кунлари шаҳардан ташқарига чиқиш) ва шоппинг учун саёҳат қилишни афзал кўради, сайёҳларнинг аксарияти эса одатда пляжда дам олишни ва диққатга сазовор жойларни томоша қилишни танлайди", - қайд қилди экспертлар.
Мусулмон сайёҳлар энг кўп ишбилармонлик мақсадлари билан, шунингдек, дўстлари ва қариндошлари олдига ташриф буюришади. Диний сафарлар ва муқаддас жойларни зиёрат қилиш хизмат сафарларининг 10 фоизини, бу қолган дунёга нисбатан анча кўпни ташкил қилади (1%).
Мусулмон-сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлар орасида БАА, Германия, Саудия Арабистони, Малайзия ва Сингапурни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бунда сафарларнинг 60 фоизи Осиёга (жумладан, Яқин Шарққа) ва учдан бир қисми - Европага уюштирилади.
"Мусулмон сайёҳлар қолган сайёҳлардан кўра ўртача ёшроқ ҳисобланади, уларнинг 75 фоизини 25 дан 44 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Уларнинг аксарияти маълумот даражаси юқори ҳисобланади", - ҳикоя қилади экспертлар.
Экспертлар дунёда исломий туризмнинг жадал ўсишини башорат қилмоқда
Германиянинг "IPK International" компанияси таҳлилчилари яқин йилларда исломий туризмнинг жадал суръатлар билан ўсишини башорат қилди. Компания тадқиқотларига кўра, охирги беш йил ичида исломий туризмнинг ўсиш суръати қолган дунё билан таққослаганда 40 фоиз юқори бўлди. Индонезия, Ҳиндистон, Туркия ва араб мамлакатлари кўпроқ саёҳат қилади. Сафарларга талаб яқин йилларда ўсишда давом этади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси