Трамп якшанба куни Fox News га берган интервьюсида Покистон ҳукумати Усама бин Ладин қаерда эканлигини америка рейдидан олдин ҳам билган эканлигини айтди ва Исломободни терроризмга қарши курашда ҳаракатсизликда айблади.
«Ўзининг муваффақиятсизликлари учун Покистонни балогардон қилиш ўрнига АҚШ нима учун 150 минг НАТО ҳарбийлари ва 250 минг афғон аскарларига, Афғонистондаги урушга сарфланган триллион долларга қарамай, нима учун Толибон ҳаракати аввалгидан ҳам кучли эканлиги ҳақида бош қотирса бўларди», - деди Покистон Бош вазири.
Хоннинг сўзларига кўра, Покистон АҚШнинг молиявий ёрдами иқтисодий йўқотишларнинг кичик бир улушини ҳам қопламаган бир пайтда террорга қарши урушнинг жиддий иқтисодий оқибатларини бошидан кечирмоқда.
«Биронта покистонлик 11 сентябрь воқеаларига аралашмаган, лекин Покистон американинг террорга қарши урушида қатнашишга қарор қилди. Покистон бу урушда 75 минг кишини қурбон қилди, унинг иқтисодиёти эса 123 млрд доллар йўқотди. Америка ёрдами – қандайдир арзимас 20 млрд долларни ташкил қилди».
Бош вазир Трампга жойини кўрсатиб қўйди
АҚШ президенти Дональд Трамп миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатилганига қарамай, Покистон АҚШ учун ҳеч нарса қилгани йўқ, деган баёнотидан сўнг Покистон бош вазири Имрон Хон унга қарши ғазабли нутқ билан чиқди. Бош вазир лавозимини шу йилнинг август ойида эгаллаган Имрон Хон ўзининг Америкага қарши риторикаси билан машҳур бўлиб, бу сафар ҳам Трампнинг сўзларини жавобсиз қолдирмади, деб хабар беради Channel News Asia.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси