close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чумолилар эпидемияларга чап бера олади

Бир ерда яшайдиган чумолилар зичлигининг юқорилиги, уларнинг бир-бири билан тез-тез ва қалин алоқада бўлишини ҳисобга олган ҳолда, чумолилар колонияси касалликлар тарқалиши учун қулай замин бўлиб хизмат ҳисобланади. Бироқ бу ижтимоийлик даражаси юқори бўлган ҳашарот паразитни аниқлаш ва эмидепиянинг олдини олиш мақсадида ўз ҳатти-ҳаракатларини тезда тартибга солишга қодир бўлади.

22 ноябрь куни Science журналида ўз тадқиқот натижаларини чоп этган Лозанна университети экология ва эволюция кафедраси (UNIL) биологлари шуни кашф қилдилар, деб ёзади Швейцариянинг Le Temps газетаси журналисти Натали Жольен.
Тадқиқот ўтказиш учун олимлар 2200 дан ортиқ боғ қора чумолилари – Европада энг тарқалган, боғларда кўп учрайдиган чумолилар турининг университет лабораториясида 20 та колонияга ажратилган тўдаси ҳаракатларини таҳлил қилдилар. Ҳар бир чумоли унга қараш ёрдамида идентификация қилиш мумкин бўлган икки ўлчамли штрих-код билан таъминланган эди. "Бу кодлар ўлчами - атиги 0,7 мм. Қониқарли босма сифатига эришиш учун биз банк билетлари босиш учун хизмат қиладиган махсус қурилмалардан фойдаланишимизга тўғри келди", - дейди мақоланинг биринчи муаллифи Натали Штроймейт.
Тадқиқотчилар алоҳида чумолилар оддий мулоқот пайтида юқадиган патоген замбуруғлар споралари таъсирига учратилганда бу бутун колониянинг ҳатти-ҳаракатларини ўз аксини топди. "Биз патоген организмнинг колонияга кириш вақтида популяция қуйи гуруҳлари структураси кучайишини кузата олдик, - давом эттиради Натали Штроймейт. – Чумолиларнинг ишчи гуруҳлари орасида мулоқотлар одатдагидан ҳам камайди, бу эса эпидемия рискини пасайтирди".
Касаллик юқтириб олган боқувчи-чумоли ўз-ўзидан бошқаладан ажралиб ёлғиз қолди. У колониядан ташқарида камроқ вақт ўтказа бошлади ва ичкаридаги ҳаракатлар сонини камайтирди. Бошқа чумолилар ҳам худди шундай йўл тутгани бундан ҳам қизиқ. Энага-чумолилар бутун наслни (ҳамма тухумлар, личинкалар ва ғумбакларни) хавфсизликда бўлиши учун ичкарироқ олиб кирган. Мақола муаллифлаидан бири ва тадқиқотчилик гуруҳи раҳбари саналган Лоран Келлернинг фикрига кўра, "гап ҳайвонлар жамияти касалликлар тарқалишини пасайтириш учун ўз ташкилотини фаол ўзгартиришга қодир эканлигини яққол изоҳлаб берадиган биринчи тадқиқот ҳақида бормоқда".
"Касал жонзотлар, эҳтимол, уларнинг заифлиги, гуруҳдан орқада қолиб кетиши сабабли бошқалардан алоҳида ажратиб қўйилади, - дейди Юбер Кюрьен номидаги француз институти жонворлар ижтимоий тармоқлари бўйича мутахассис Седрик Сюер. – Лекин ушбу ҳолатда бошқалардан ажратиб қўйиш касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳатти-ҳаракатлар танловига боғлиқдир. Бу ҳашаротлар тадрижий ривожланиши давомида ишлаб чиқилган ҳимоя механизмидир". Янаям қизиғи шундаки, тажриба замбуруғ юқтирилгандан кейин биринчи сутка давмида ўтказилган, яъни чумолилилар касал юқтириб олган, лекин ҳали касал бўлмаган, таъкидлайди журналист.
Лекин чумолилар паразит мавжудлигини қандай аниқладилар? Ушбу механизм ҳали аниқланмаган, дейилади мақолада.
Чумолиларнинг бундай мураккаб муаммога жамоавий тарзда қаршилик кўрсатиш қобилияти сизни руҳлантиради? - ўйланади журналист. Лоран Келлер бунга ишончи комил: "Чумолилар миллион йиллардан бери касалликлардан ҳимоялана олади. Биз эса – атиги бир неча асрдан буён".

Манба: Le Temps
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase