close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
23.10.2018 02:06

1783 йил Россия Қрим хонлигини босиб олди. Маълумки, хонлик таркибига Қримдан ташқари Кубань ҳудуди ва Шимолий Кавказнинг бошқа минтақалари ҳам кирарди. Худди шу йили Грузия подшолиги унга кўра Россия империясининг вассали эканлигини тан олган битимни имзолади. Шундай қилиб, атиги бир неча ой ичида Россия Кавказда мустаҳкам позиция эгаллаб олди.

23.10.2018 01:33

Дўзах!.. Аллоҳ сақласин бизни у жойдан! Дўзах жуда ҳам ёмон жой! Унинг бир неча оти бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.

23.10.2018 00:13

Саккизинчи август куни Трамп маъмурияти Буюк Британияда асабни фалаж қиладиган «Новичок» моддасининг қўлланиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди. Бироқ ҳозирда бу чораларни танқид қилувчиларнинг овози ҳам эшитила бошлади. Уларнинг таъкидлашича, бу санкциялар ҳеч қандай самара бермаяпти ва АҚШ уларни суиистеъмол  қиляпти.

22.10.2018 23:35

Истанбул – Европадаги энг йирик мегаполислардан бири, Туркиянинг иқтисодий ҳаёти маркази, бутун дунёдан миллионлаб туристларни жалб қиладиган қадимги маданият ўчоғидир. У ҳақида турли энциклопедияларда мана шундай ёзилган. Лекин бир пайтлар Константинопол деб номланган бу шаҳар Россиянинг империялистик ғояси айнан мана шу жойдан ривож топа бошлаган бошланғич нуқта бўлганлигини кўпчилик билмайди.

22.10.2018 06:05

Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди?

22.10.2018 00:07

Кўз олдимда турибсиз – нозик, бокира, энди куртак ёзаётган навниҳолсиз, навбаҳорнинг биринчи нишоналари – эндигина 12-13 га кирибсиз… Ҳаётга эндигина қадам қўймоқдасиз. Бироқ баъзи тенгдошларингиз аллақачон ҳаётдан кўз юмганлигини биласизми? Балоғат ёшига етаётган қизларда ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпайиб бораётган экан.

21.10.2018 23:53

Жума. Москванинг совуқ ҳавосида мўминларни жума намозига чорлаётган азон товуши таралмоқда. Бу овоз Холиқнинг буюклиги, Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга лойиқ илоҳ йўқлиги ҳамда Муҳаммад унинг Расули эканлиги тўғрисидаги гувоҳликни ҳам эълон қилмоқда. Бу калималарни тинглаган ҳолда мен хаёлан қишки Москвадан мозийга – офтобдан қовжираган жазирама Арабистонга, анбиёларнинг хотими – Пайғамбаримизнинг даъвати бошланган ерга сафар қилмоқдаман.

21.10.2018 23:35

Ислом ва мусулмонларнинг буюк ва бой тарихи жуда кўп кашфиёт ва фатҳларга бой бўлгани шубҳасиздир. Аллоҳ таолонинг ёрдами билан мусулмонлар жуда кўп ер ва халқларни фатҳ қилиб, уларга ҳақ йўл ва ҳақ динни кўрсатдилар, ўргатдилар. Бунинг исботи, бугунги кунимизда ер юзида бир ярим миллиарддан ошиқ мусулмонларнинг истиқомат қилаётганидир.

21.10.2018 02:25

Маҳалламиз Туркистон шаҳридаги (Қозоғистон) катта маҳаллалардан бўлиб, аҳолисининг деярли ҳаммаси ўзбеклардан иборат эди. Булар орасида бир нечта қозоқ ва рус хонодонлари ҳам бор... Маҳалламиз кўчаларининг номини келтириб ўтаман, балки билмайдиганлар ёки СССРни идеал биладиганлар учун ибрат бўлиб қолар.

21.10.2018 01:47

500 нафар бемор америкалик гинекологни шилқимликда айбламоқда. Уларнинг шикоятлари ўн йилликлар мобайнида эътиборсиз қолдирилган. Жанубий Калифорния университетининг тиббиёт марказининг собиқ гинекологи Жорж Тиндаллни шилқимлик ва жинсий зўрлик қилишда айбланган.

20.10.2018 19:40

Анъанага кўра, барча макатабларда 1492-йилда Колумб янги ерларни очди дея ўргатишарди. Аслида эса, Христофор Колумб, Атлантика океанини испан кемаларида кесиб чиққан, аммо Шимолий Американинг, Кариб қисмида қолганлиги маълум. Неча асрлар давомида Колумб океанни кесиб Американи очган деб ҳисоблаб келинган. Аммо бу ерларни туб аҳолиси ҳиндулар очган аслида.

20.10.2018 19:30

Динни ниқоб қилиб ва Аллоҳ таолонинг номи билан одамларни ўлдираётганларни қандай тушуниш мумкин? Уларни ақлдан озган ёки уларнинг болалиги қийинчиликда ўтган ёки бўлмаса мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш учун уларга катта пул тўланган ёки мусулмонлар яшайдиган ҳудудларни босқинчилар ишғол қилиши ёки мусулмонларни атайин обрўсизлантириш учун қилинмоқда деб қўйиш энг осон жавоб бўлар эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase