close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Алий Жума

Шайх Алий Жума 1952 йилнинг 3 март куни Бани Сувайфда (Юқори Миср) таваллуд топган. Алий билимлар юқори қадрланган диндор оилада тарбия олган. Бўлғуси олимнинг отаси ислом ҳуқуқи шахсий мақомига ихтисослаган ҳуқуқшунос бўлиб ишларди. Китобларга бўлган меҳр-муҳаббатни ўғлига ҳам сингдира олган отанинг кутубхонасида 30 мингдан ортиқ номдаги китоблар бор эди.

Алий Жума кутубхонасига ноёб ва нодир матнларга эҳтиёж сезадиган бутун дунё бўйлаб талабалар ва тадқиқотчилар мурожаат қилади.
10 ёшида Алий Жума Қуръон ёдлашни бошлади. Ўрта мактабни битириш вақтига келиб у диний таълим муассасаларида таҳсил олмаганига қарамай, моликийлар мазҳабига оид фиқҳ ва ҳадислар олтита тўпламини ўрганган эди. Коллежга ўқишга кириш вақти келгач, Алий Жума муҳандислик факультетига ёки савдо факультетига ўқишга киришдан бирини танлаш талаб қилинарди. У савдо факультетини танлади, чунки бу ҳолда мактабда ўқиган пайтлари бошланган динни ўрганишни давом эттириш учун бўш вақти бўларди.
Коллежда ўқишни якунлагач, Алий Жума ал-Азҳар университетига ўқишга кирди. Ўқишнинг биринчи йили у бошқа талабалар ал-Азҳар қошидаги коллежда ўқиган пайтида ўрганган кўплаб асосий матнларни ёд олди. Бу фиқҳ, араб грамматикаси, Қуръон қироат қилиш ва ҳадис методологияси бўйича асарлар эди. 1979 йил бакалавр иккинчи даражасини олгач, Алий Жума магистратурага ўқишга кирди ва 1985йил магистр даражасини олди. 1988 йил шайх Алий Жума доктор илмий даражасини қўлга киритди. Асосий ўқишга қўшимча равишда Алий Жума университет дастуридан ташқари кўплаб шайхлар, тасаввуф ва шариат илми устозлари билан вақт ўтказарди.
Бу шайхлар орасида энг нуфузлиси марокашлик муҳаддис олим ва сўфий шайх Абдулла ибн Сиддиқ Ғумарий бўлиб, у Алий Жумани энг иқтидорли шогирдлардан бири деб кўрган. Шайх Алий Жума яна бошқа жуда кўп олимлардан дарс олган.
Миср Олий муфтийси лавозимига тайинлангунга қадар шайх Алий Жума ал-Азҳар университетида фиқҳ усули профессори бўлган. Университетдаги машғулотлардан ташқари 1990-йиллар ўрталарида шайх Алий ал-Азҳар масжидида дарс бериш анъаналарини тиклаган.
Алий Жума 10 йил давомида, эрта тонгдан пешингача, ҳафтада 6 кун масжидда фиқҳ, усул-фиқҳ, ҳадис, ақида ва тасаввуфдан сабоқ берган.
Бу дарслар жамоатчилик учун очиқ эди, экстремистик эътиқодга эга бўлган кўплаб талабалар Алий Жума уларнинг экстремистик талқинларига муқобил вариантлар таклиф этган машғулотларга ташриф буюргач, радикалликдан воз кечди шайх уларни даъват этган мўтадил позицияини эгаллаб борарди.
Тез орада шайх Алий Жума атрофида унинг дунёқарашларини қўллаб-қувватлайдиган ёш олимлар доираси шаклланди ва муфтий мажбуриятларини бажариш шайх Алийнинг кўпроқ вақтини эгаллай бошлагач, бу олимлар ал-Азҳар масжидида дарс бериш анъанасини давом эттирдилар.
1998 йил шайх Алий Жума Султон Ҳасан масжидида жума хутбасини ўқий бошлади. Унинг хутбаларига юзлаб одамлар келиб, уларнинг кўпчилиги намоздан кейин очиқ дарсларга, савол-жавобларга қоларди. У ваъз ўқиган ўн йил давомида Султон Ҳасан масжидига қоҳираликлар оломони, жамиятнинг турли қатламлари аъзолари ташриф буюриб, меҳрибонлик, онг, тушуниш, замонавий дунё қийинчиликларига қарши туришга бағишланган ваъзларини тингларди.
2003 йил шайх Алий Жума Миср Олий муфтийси этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинланган пайтдан бошлаб, у фатво бериш жараёнини ўзгартирди. Бу борадаги Олий муфтий ваколатларини Замонавий институтнинг Фатволар бўйича кенгашига топширди. Алий Жума шахсан иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолда улар ёрдамида одамлар фатво олиши мумкин бўлган веб-сайт ва телефон маркази яратиб, ушбу институтни такомиллаштирди. Бу йиллар давомида шайх Алий Жума ислом замонавий кишиларннг барча сўровларига жавоб беришини яққол кўрсатадиган кўплаб муҳим ва жиддий фатволар берилишини кузатди.
Бу фатволар улар асосида бериладиган методология ўтмишнинг интеллектуал маҳсулотига чуқур ҳурмат, камчиликларни бартараф қилиш ва вақт ўзига хосликларини ҳисобга олиш билан тавсифланади. Шайх Алий Жума – кўплаб китблар муаллифи, у шунингдек, Мисрнинг «ал-Аҳрам» газетасида кундалик колонка юритади ва унда диний масалаларни муҳокама қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase