close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
18.04.2019 13:15

Истанбулда бўлиб ўтган анжуманда сўзга чиққан Туркия тарих жамияти раҳбари Рефик Туран айтдики, бутун тарих давомида одамлар бир-бири билан урушиб келган ва уруш – ҳаётнинг муқаррар кўринишларидан биридир. «Одатда уруш икки давлат ўртасида олиб борилади, бироқ мамлакат доирасида ҳам урушлар бўлиб туради.

17.04.2019 20:51

Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳрида 52 кишини отиб ўлдирган Брентон Таррант ўзи  қуйидагиларни ёзган: «Менинг идеалимга энг яқин бўлган сиёсий ва ижтимоий қадриятларга эга мамлакат бу – Хитой Халқ Республикаси». Ушбу баёнот кузатувчиларни саросимага солиб қўйди: оммавий қирғин уюштирган қотил – оқ танли миллатчи, мусулмонлар ва муҳожирлик душмани. Ундан ўтмишнинг машҳур золимлари – Адолф Гитлер ва Бенито Муссолинига ҳурмат қилиб бош эгиш кутилган, лекин асло хитойлик вазмин аппаратчи Си Цзиньпинга эмас.

17.04.2019 20:31

Ҳарбий босқичи Дейтон битимлари билан тўҳтатиб қўйилган Босния ва Герцеговинада (БвГ) миллатлараро кескинликнинг кучайиши яна бу минтақада исталган пайт авж олиши мумкин бўган уруш ва тинчлик масалаларига дахл қилмоқда. Хусусан, Сербия Республикасининг БвГ жамоавий президентлигида ифодалайдиган амалдаги раҳбари Милорад Додик, Сербия Республикаси захира полицияси ташкил қилиш режалари ҳақида маълум қилди.

17.04.2019 19:52

Биз: ”Ижтиҳод эшиги ёпилганми?”, ”ёпилган бўлса, бу қачон юз берган?” каби саволларни эшитиб турамиз. Марҳум Шайх Абдулмунъим ан-Намр ўзининг “Ижтиҳод” китобида биринчи саволга қуйидагича жавоб берган: ”Тилларимизда ва китобларда “ижтиҳод эшиги ёпилган” деган сўз такрорланаверади.

17.04.2019 18:17

Жазоир пойтахтида улар ағдариш истагида бўлган режимнинг бир қисми саналган янги вақтинчалик президентга қарши норозилик намойишида иштирок этаётган минглаб талабаларга қарши полиция кўздан ёш оқизадиган газ ва сув отадиган тўплардан фойдаланди.

17.04.2019 18:06

АҚШ Конгресси аъзоси бўлган мусулмон аёл Илхон Умар яна можаро марказидан ўрин олди, бу сафар Умарнинг сўзларига ёпишиб олган New York Times газетаси сиёсатчи билан боғлиқ жанжални кучайтириб юборди. АҚШ Конгресси депутати ўтган ой Лос-Анжелесда америка-ислом муносабатлари бўйича  Кенгаш (CAIR) бўлинмасида матбуот-анжуманида сўзга чиқиб, унинг айтган ибораларидан бири исламофоб нашрларининг эътиборини жалб қилди.

17.04.2019 17:47

Қарийб 30 йиллик бошқарувдан сўнг бир неча ой давом этган норозилик намойишларидан кейин Судан ҳарбийлари президент Умар Баширни ҳокимият тепасидан ағдардилар ва ҳибсга олдилар. Пайшанба куни эълон қилинган баёнотда, Олий Хавфсизлик Қўмитаси - қуролли кучлар, полиция ва бошқа хавфсизлик кучларидан ташкил топган орган - бошлиғи генерал Авод ибн Ауф айтганидек, "режим ағдарилгани"дан кейин Баширни "хавфсиз жойга" олиб кетилган, шунингдек, у икки йил давомида бошқарувни амалга оширадиган ҳарбий ўтиш даври ҳукуматини шакллантириг ҳақида маълум қилди.

17.04.2019 14:17

Швецияда «Ахборот технологиялари соҳасида йил қизи-2019» Microsoft мукофоти Эфиопиялик 21 яшар талаба қиз Эбтисам Муҳаммад Солиҳга топширилди, деб хабар қилади ummamag.kg. Ушбу мукофот 17 йилдан бери топшириб келинади. Microsoft сайтида маълум қилинишича, ундан мақсад ёш аёллар ва қизларни ахборот технологиялари соҳасида таълим олишга ариза беришга руҳлантириш ҳисобланади.

17.04.2019 14:14

Миср парламенти бугун Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ўз лавозимида 2030 йилгаа қолиш имконини берадиган мамлакат конституциясига ўзгариш киритиш учун овоз беради, дея хабар қилади Al Jazeera. Агар парламент бу тузатишларни маъқулласа, келгусида референдумга олиб чиқилади ва у бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим бўлади, деб изоҳ берди парламент спикери Али Абделяль.

17.04.2019 12:36

Туркия 57 мамлакатга тиббий ускуналар экспорт қилмоқда, деди Туркия соғлиқни сақлаш Федерацияси раҳбари Рашит Динч. Унинг сўзларига қараганда, Туркияда ишлаб чиқарилган тиббиёт ускуналари импортчилари Европадаги деярли барча мамлакатлар, асосан, Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Португалия ва Польша ҳисобланади.

16.04.2019 21:26

Париждаги Нотр-Дам черкови ёниб кетиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Мутахассислар ёнғин келтириб чиқарган зарарни ҳисоб-китоб қилиб чиққунича черковни қайта тиклаш учун бутун дунё бўйлаб пул йиғила бошланди. Parisien газетасининг ёзишича, черковни тиклаш учун бир куннинг ичида 700 миллион евро йиғилган. 

16.04.2019 15:14

Кеча оқшом, Парижда машҳур Нотр-Дам собори олов ичра қолган бир пайтда Қуддусда ҳам, ал-Ақса масжидида ҳам ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда Сулаймон отхонаси ёки Марвани ибодат хонаси номи остида машҳур бўлган бинонинг томидан чиқаётган олов ва тутун расмларини кўриш мумкин эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase