close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москвага масжидлар етишмаяпти

Ҳар йили Москва масжидларида ҳайит намозларига келган барча мусулмонлар сиғмай қолади. Шаҳар ҳукумати Исломнинг издошларига кўнгиллари очиқ эканлиги ҳақида айтадилар, лекин аслида уларнинг янги масжидлар қуриш ҳақида илтимосларини эътиборсиз қолдирмоқда.

4 июн куни Москва мери Сергей Собянин пойтахт мусулмонларини Ийд-Рамазон байрами билан табриклади. Бу мусулмонлар учун Муқаддас Рамазон ойининг якунланишига бағишланган бўлиб, охирги йилларда ёзнинг бошига тўғри келмоқда. «Москва мусулмонлар жамоати кўп миллатли Россия пойтахтида динлараро мулоқотни ривожлантириш, тинчлик ва тотувликни сақлаш ва мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда, - деди Собянин, - бизнинг самарали ҳамкорлигимиз яхши қўшничилик анъаналарини кучайтиришда муҳим омил бўлиб, шаҳар ривожланишига ҳисса қўшади». Бироқ, ҳақиқатда Москва шаҳар ҳокимлиги мусулмон жамоатлари билан ҳамкорлик қилишга интилмаяпти.
Москвада Ийд-Рамазон байрамини нишонлаш учун бир нечта кўча бир вақтнинг ўзида тўсиб қўйилди. Бу ҳолат ҳар йили байрам куни кузатилади ҳамда метродаги тиқилинч ва йўллардаги тирбандлик туфайли москваликларнинг норозилигига олиб келади. Масжидларда ҳайит намозига киришни истаган ҳар бир киши учун етарлича жой йўқлиги ва кўплаб мусулмонлар масжидлар яқинида намоз ўқишга мажбурлиги кўчаларда ҳаракатни тўхтатиш учун сабаб бўлмоқда.
Москвада фақат 4 та масжид фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий ҳажми тахминан 20 минг кишини сиғдиради. Ийд-Рамазон байрамида энг кўп ёпиладиган кўчалар 10 минг киши учун мўлжалланган пойтахтдаги энг йирик Москва жоме масжидига тўғри келади.
У нисбатан яқинда очилди. 2011 йил бу жойдаги эски масжид биноси янги масжид қуриш мақсадида бузиб ташланди. 2015 йил Москва жоме масжидининг очилишида Владимир Путин, Туркия Президенти Режеп Эрдоған, Россия мусулмон минтақалари раҳбарлари ва Марказий Осиё мамлакатларидан бир қатор делегациялар иштирок этди.
Ушбу масжиднинг очилиши Москванинг барча масжидлари сиғимини икки баробар оширганига қарамасдан, мусулмонлар ҳали ҳам ибодат қилиш учун етарли жойга эга эмаслар. Бу йил кўчаларни ёпиб қўйишдан ташқари, мусулмонлар учун ҳайит намозини ўқиш мумкин бўлган алоҳида жойлар ташкил этилди. Расмий маълумотларга кўра, ҳар йили Москвада Ийд-Рамазон байрамини нишонлашда 200 мингдан ортиқ киши иштирок этади.
«Жоме масжиди мусулмонларнинг ҳаётини осонлаштириш учун эмас, балки дунёнинг қолган қисми учун бундай витринани яратиш учун қурилган», - дейди Марказий Осиёдан келган муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланаётган «МБХ медиа» ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев. - Бу, моҳиятан давлат масжиди бўлиб, аслида хўжакўрсинга қурилган, чунки агар мусулмонларга чиндан ҳам ёрдам беришни истаганларида, улар кўпроқ масжид қуришган бўларди».
Ҳамроевнинг сўзларига кўра, мусулмон жамоалари ва шахсан у бир неча марта Москва ҳукуматидан янги масжидлар қуришни сўраган. «Мен турли амалдорлар билан жуда кўп мулоқот қиламан ва тез-тез менинг илтимосларимга жавобан биз православ давлатимиз деган жавобни эшитмоқдаман», - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси. - Улар бу ер «Арабистон» эмас, Россия дейишмоқда».
«Жума кунлари, масжидларда жума намози ўқилганда мен Москвадани фаол мусулмонлар сонини кўрмоқдаман, - дейди Ҳамроев, - тушунарлики, уларнинг сони дам олиш кунларидагидан камроқ, аммо бари бир жой етишмаяпти». Ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳисоблашича, мусулмонларнинг кўчаларда ибодат қилиш зарурати шунга олиб келадики, бошқа москваликлар нигоҳида масжидлардаги ибодатлар «тартибсиз ва ғайритабиий нарса» каби кўринишга эга бўлмоқда.
Пойтахтдаги бешинчи масжид 2020 йилда пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, бу алоҳида бино эмас, балки Москва мэри томонидан «янги Москва»да ишлаб чиқилган конфессиялараро диний мажмуанинг бир қисми бўлади.
Сергей Собянин 2013 йил янги масжидлар қурилишига қарши чиққан. «Менга бир неча марта қўшимча масжидлар қуриш ҳақидаги илтимослар билан мурожаат қилишди ва ўн минглаб одамлар Жоме масжидига келиб, ибодат қилиш учун жой топа олмаётганини мисол қилиб келтирди», - деди у. - Биз у ерга ким ва қаердан келгишини текширишга қарор қилдик. Москваликлар ва Москвада рўйхатдан ўтган одамлар у ерда фақат 20% атрофида эканлиги аниқланди. Қолганларнинг ҳаммаси Москва вилоятида ёки бошқа ҳудудларда ишлайдиган муҳожирлардир. Ўлайманки, улар шу тарика ҳокимиятга таъсир ўтказишга ва янги масжидлар, янги ибодат инфратузилмасини яратиш учун катта талаб борлигини кўрсатишга ҳаракат қиляпти, бу асосан сунъий равишда яратилган вазиятдир».
Москвадаги православ черковларнинг умумий сони 1000 дан ортиқ. Яқинда Патриарх Кирил Рус православ черкови Россияда кунига тахминан учта ибодатхона қураётганини айтди. Сўнгги йилларда Москвада Пасха байрамини нишонлашда 1 миллиондан ортиқ киши иштирок этмоқда. 2019 йил бутун Россия бўйлаб ушбу байрам муносабати билан 4,3 миллиондан ортиқ православлар тантанали ибодат ва бошқа диний тадбирларда иштирок этдилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase