close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таслис жумбоқлари

Худони қандай тушуниш насронийликнинг ўзига хос хусусиятидир. Учлик (таслис), бошидан охиригача жумбоқ бўлиб, Худо аслида бир эканлигини, лекин бир вақтнинг ўзида уч юзда бир-биридан ажралмас эканини англатади. Католиклар энциклопедияси ушбу сирли асосий тушунчани қуйидагича тавсифлайди:

«Учлик насроний динининг Марказий таълимотини белгилаш учун фойдаланиладиган атамадир: ота Худо бор, ўғил Худо бор ва Худо-Муқаддас Руҳ бор, бунда учта Худо йўқ, битта Худо бор. Бу юзлар замон ва маконда бир; уларнинг барчаси яратилмаган ва тенг кучлидир».[1]
Худо бирдир ва ер юзидаги ҳаётнинг бошидан бошлаб, одамлар борлиқнинг бу буюк ҳақиқатини билишарди. Пайғамбарлар бирин-кетин, Худо Ягона, Қудратли, Ҳамма нарсани биладиган, Мутлақ, Абадий ва Бирликда Ягона эканлиги ҳақидаги буюк ҳақиқатни эълон қилган ҳолда келиб-кетарди. Ҳақиқий мўминлар учун бу савол ҳар доим аниқ эди, лекин мутафаккирлар ва файласуфлар уни ечиб бўлмайдиган жумбоққа айлантирдилар. Фанатик фалсафий ёндашувлар ҳар қандай тушунчага эмас, балки сохта рационал ва иккинчи қўлдан олинган афсоналар ва ривоятларга асосланган Худо тушунчасини шаклланишига олиб келдилар. Бир қанча мутафаккирлар мактаблари бу жумбоқни ечиш устида бош қотирдилар ва турли натижаларга келдилар. Турли эътиқодлар ҳақида мулоҳаза юритар экан, проф. Flinders Petrie айтадики: "Эрамиздан аввалги 500 йилда унга бўйсунадиган кўплаб худоларга ва қўриқчи-фаришталарга эга бўлган Олий Худо-Яратувчига ишонишган. Кейинги босқичда, эрамиздан аввалги 350 йил Худо Коинотнинг Яратувчиси сифатида, яъни ҳамма нарса Худонинг бир қисмидир ва Худо ҳамма нарсанинг Битта охиридир деб тасаввур қилишарди. Эрамиздан аввалги 340 йилда Худо «Ҳаммаси бирда» ва «Биттаси Ҳаммада» деб тасвирланган. Бироқ, кейинчалик Филон томонидан номукаммал ва ўзгарувчан дунё ўзгармас Худодан келиб чиқа олмаслиги ва шунинг учун воситачининг мавжудлигини билдириши кераклиги билан изоҳланган қийинчилик пайдо бўлди. Хулоса шуки, ҳамма нарсанинг Яратувчиси бўлган Худо Уни Ўзининг Ўғли сифатида севган, Кўринадиган ва Ҳис қилинадиган иккинчи Худони яратган. Гарчи инсон ўлиши муқаррар бўлиб, чексиз нарсани тушунолмаса-да, у яратилган Ўғилни тушуниши мумкин эди. Эрамиздан аввалги 332 йилгача биз Худонинг тўнғичи бўлган Яхшилик Руҳи, Агат-Иблис каби номларни топамиз".[2]
Шундай қилиб, тушунарсиз нарсани тушунтиришга уринган ҳолда файласуфлар Худонинг тўнғичи пайдо бўлиши учун шароитлар яратган Воситачи назариясини вужудга келтирдилар. Исо алайҳиссалом Пилатнинг олдига келтирилганда, у савол берди: "Сен яҳудийлар шоҳимисан?" Бунга қуйидагича жавоб эшитди: "Сен шундай деяпсан" (қ. Луқо, 23: 3), "Биз, афтидан, «Сен шундай деяпсан» деган бу жавобни инкор қилиш сифатида тушунишимиз лозим.[3] Исо алайҳиссаломнинг бу жимгина инкор қилишига Пилат эътибор беришга мажбур бўлади: "Мен бу кишида ҳеч қандай айб кўрмаяпман".[4]
Шундай қилиб, кўриниб турибдики, Библия Исонинг илоҳийлик назариясини қўллаб-қувватламади. У исталган художўй исроиллик билан бир хил даражада Худонинг ўғли ҳисобланган. Оддий одам даражасидан у издошлари томонидан Илоҳий мақомга кўтарилган. Д-р Белшамдан иқтибос келтирамиз:
"...Инжил таълимотини ташкил қиладиган, Худо маъқуллайдиган кишининг ҳолатидан, бизнинг Худоимиз унинг хато қиладиган издошлари томонидан фаришта даражасига ёки фариштадан ортиқ мавжудот даражасига кўтарилиши гностиклар хатоси бўлган; сўнгра – Дунёни Яратувчи ва Ҳукмдор мартабасига кўтарилиши платонистлар ва арийчиларнинг фикри бўлган; ва охир-оқибат, IV асрнинг охиригача номаълум бўлган афанасиялик таълимотни ифодаловчи Худонинг ўзи билан тўлиқ тенглаштирилган".[5]
Исо (алайҳиссалом) одамларни Худонинг йўлларига ўргатишга киришган пайтга келиб, Ўрта Ер денгизи бўйлаб стоик-гностик ва платоник элементларнинг яҳудий монотеизми билан бирлашувини ифодалайдиган таълимот кенг тарқалганди. Исо келди ва кетди; унинг қисқа муддатли миссияси (унинг давомийлиги бечора насронийлик аниқлай олмади ҳам) кўплаб тарафдорларни жалб қилди, улар, ўз навбатида, ўзларини ўраб турган метиндек мустаҳкам бутпарастлик қоясини буза олмади. Шундай қилиб, Исонинг миссияси бешикдаёқ янчиб ташланди ва абадий дафн этилди. Аста-секинлик билан унинг оғзаки нақллари ҳам ўзлигини йўқотди ва бутпараст афсоналар ботқоғига ботди. «Насронийлик бутпарастликни ўзгартирди, бутпарастлик эса насронийликни ўзгартирди»[6] ва тез орада ер юзидаги инсоний Исонинг шахсияти самовий ва Илоҳий характерга эга бўлган Исо билан алмаштирилди.
Тўғри, баъзи черковлар пайдо бўлди, лекин апостол черковлари фақат Қуддусда қолди, тез орада улар ҳам йўқ бўлиб, Антиохияда ва Афлотун фалсафасининг бошқа марказларида[7] параллел черковларга ўз ўрнини бўшатиб берди. Исонинг табиати зиддиятларнинг марказига айланди. Исо шахсиятининг табиатини аниқлаш учун бир уммон сиёҳ сарфланди, аммо афсуски, ушбу сиёҳ Исонинг шогирдлари эмас, балки стоиклар, гностиклар ва платонистларнинг ёзув қуролидан тўкилди. Исонинг портрети ҳақиқатдан бутунлай узоқ бўлмагунча такрор ва такрор қайтадан чизилди.
Черков мутафаккирлари филонизм қурбони бўлдилар ва Исони воситачи (Ҳудо ва одамлар ўртасида) Нус ва Логос қилдилар, чунки фақат шундай мажозий мулоҳазаларгина мажсуийларни жалб қилиши ва шу билан бир пайтда, улар орасида юзага келиши мумкин бўлган эътирозлар эҳтимолини йўққа чиқариши мумкин эди. Conibear ошкора қайд этадики:
«Худо ва инсон ўртасида воситачи ғояси Филон томонидан илгари сурилган ва унинг ўз манфаати учун фойдаланиши асрнинг охирига келиб, Исо Филоннинг сўзларига қараганда Логос, осмондан ерга тушадиган ва яна қайтиб кетадиган Дунё Сўзи бўлган деган фикрни тасдиқлаши билан якун топган».[8]
Айнан шундай шароитларда, ўзини Исонинг шогирди деб атаган Павел, ўзининг энг яши устози «Мен ва Худо бирмиз» деган иборани айтган деб маълум қилган.[9] Дунё Логос (Калима) ҳақидаги таълимотнинг куртаклари Павелнинг айрим хабарларида яхши кўринади (агар умуман бу хабарлар бўлса, чунки уларниг аксарияти кейинчалик унга мансуб деб айтилган қалбаки, сохта хабарлар бўлиб чиқди);[10] бироқ умуман олганда, Павелга Учлик ҳақида ҳеч нарса мутлақо маълум бўлмаган.
I асрнинг охирларига келиб, насронийликда иккита рақиб бор эди: бир томондан, ўз триадалари ва Худо ҳақида учлик тасаввурларига эга бўлган митраизм каби мажусийлик динлари, бошқа томондан эса – соф монотеизмга эътиқод қилган иудаизм. Мажусийлик динлари триада эътиқодларига бой бўлган. Вавилон триадаси учта шахс – Ану, унинг ўғли Энлиль ва Энки билан[11]; Рим триадаси - Юпитер, Юнона ва Минерва; ва ниҳоят, семитик триада - Ота, Ўғил ва Она билан ифодаланган. Бу хилма-хил триадалардан ташқари, бир турли Учликлар ҳам кенг тарқалган, масалан, индуистларда - Брахма, Вишну ва Шива; форсларда - Ормузд, Митра ва Ахриман; Мисрда Осирис, Исида ва Гор (ёки Эмпефт, Эйктион ва Пта); халдейларда - Бел-Сатурн, Бел-Юпитер (воситачи) ва Бел-Хом (Аполлон). Сўнгги Учлик «Ота» деб аталадиган Олий Худонинг (яҳудийча Эл, Бел ёки Митра) учлик тимсоли эди[12]. Бу Учликлар ва триадаларнинг барчаси – шубаҳсиз, насронийлар Учлигининг ўтмишдоши бўлган. Брахманлар ва буддавийлар Учликлари насронийларнинг Учлик тушунчасига жуда ўхшаб кетади. Хопкинснинг ёзишича:
"Учала Учлик диний иборалар сифатида бир хилдир. Уларнинг ҳар бирида Олий Мавжудот ва Ота-Худо бор: иккинчи аъзо бу - инсонга айланиб, Учликнинг учинчи аъзоси шаклида танага эга бўлган Муқаддас Руҳдир... Уларнинг учаласи бирдир"[13].
Индуистлар Учлиги, хусусан, насронийлар Учлиги билан жуда мос келади. У Браҳма, Вишну ва Шивадан иборат. Браҳма ижодий ибтидони ифодалайди ва санскрит тилида "Ота"[14] деб аталади. Вишну қавмга раҳбарлик қилувчи руҳоний ва пайғамбар сифатида - Кришна тимсолида тасвирланган Браҳманинг ўғлидир. Ниҳоят, Шива - Илоҳий Руҳ, табиатнинг ердаги образидир. Бу илоҳий Тримурти (Учлик), "браҳман муқаддас китобларида айтилганидек, ўз моҳиятига кўра бўлинмас ва амалда бўлинмасдир - инсон фақат унинг руҳи Тангрининг қучоғида дунё руҳи (Брахматма) билан бирлашишга рухсат берилганда тушунадиган чуқур сир".[15]
Ўрта Ер денгизи дунёси қадим замонлардан бери учлик эътиқодининг бешиги бўлиб келган кўринади. Биринчи Учлик, айтишларича, кароматчи Сезострис (Нимрод)[16] томонидан кашф этилган ва барча кейинги триадалар ёки учликлар фақат битта асосий афсонавий оқимнинг тармоқлари эди. Учлик эътиқодлар бу қадар кенг тарқалиши бутун жумбоқнинг калити бўлиб, уларнинг муртаклари насронийликни заҳарлагани ва охир-оқибат бутунлай бузганлигини исботлайди.
Эътибордан четда қолдирмаслик лозим бўлган яна бир омил бу – худди шу ҳудудда яшаган яҳудийларда монотеистик эътиқод мавжудлигидир. Таврот монотеизмни тасдиқлайдиган амрларга тўла эди. Дастлаб насронийлик ўз муқаддас матнларига эга бўлмаган ва насронийлар диний хизматларида Тавротдан иқтибос келтирганлар; барча ҳолатларда Таврот уларнинг Библияси бўлган. Исо (алайҳиссалом) Исроил уйининг қўйларини ҳимоя қилиш учун келди.[17] Исонинг издошлари эътиқодли яҳудийлар эди, яҳудийлар Библияси эса биринчи бетдан охирги бетгача якка худолиликни тасдиқлайди. Бу, масалан, қуйидаги жумлалар билан айтилади:
"...Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ"[18]; "Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа ҳеч бир худо йўқ!"; "Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан бошқа худолар йўқ!"[19]. Чиқиш (20:, 3), Қонунлар (4: 39, 5: 7), 2- Шоҳлар (7: 22, 12: 32) ва Тавротдаги бошқа саноқсиз оятлар Худонинг ўзгармас ягоналигини таъкидлайди.
Иудаизмдан чиқиб, насронийлик учун монотеистик ақидаларга муқобил вариант бўлмаган; шу сабабли илк муаллифлар, табиийки, унитаристлар бўлган. Бироқ кейинроқ, ажнабий таъсирлар Инжил ва Тавротнинг соф монотеизмини бузди. Watch Tower жамияти нашридан иқтибос келтириб ўтамиз:
"Яна иккита қизиқарли далил: биринчидан, II асрда Африканинг Карфаген шаҳрида яшаб ўтган Тертуллиан исмли илоҳиёт мутахассиси лотин тилидаги черков ёзувларига "Trinit as" атамасини киритди ва бу тушунча - Учлик (таслис) – муқаддас китобларда учрай бошлади. Иккинчидан, у II асрда яшаган Феофил исмли руҳоний томонидан «Уюшган Дин»га жорий қилинди. 325 йил Никей собори Кичик Осиёдаги Никейда тўпланди ва бу таълимотни тасдиқлади. Кейинроқ бу таълимот насронийлик диний доктринаси деб эълон қилинди ва шу пайтдан бошлаб черков аҳли ушбу мураккаблаштирилган таълимотга амал қилиб келди".[20]
Ҳақиқатда, Инжилнинг барча китоблари Тавротнинг асосида ёзилган ва Худо ҳақидаги қарашларга у ёки бу даражада қўшилган. У ерда ҳам, бу ерда ҳам талқин борасида баъзи ноаниқликларни ўз ичига олган жойлар мавжуд, аммо бу Учликнинг кейинги тарафдорлари томонидан яратилган интерполяция жойларидир. Учлик тарафдорлари кўпинча қуйидаги сўзларни баён қиладиган Юҳаннонинг матнларига ҳавола қилади: "Шундай қилиб [осмонда учтаси гувоҳлик беради: Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир.[21]
Инжилларнинг барча эски қўлёзмалари орасида бу оятнинг шу кўриниши мавжуд бўлган XV ва XVI асрларга оид юнон тилида ёзилган иккита қўлёзма мавжуд. IV (Coden Sinditicus) V (Codex Vaticanus) асрларда битилган деб ҳисобланадиган қолган барча 400 ёки ундан ортиқ юнон қўлёзмаларида у умуман йўқ. Бу унинг Библияга тахминан XV асрда киритилганини англатади. Натижада, «Қайта кўриб чиқиилган вариант» тўплашга ҳаракат қилиб кўрилганда бу оятни олиб ташлашга тўғри келди. Ҳозирги пайтда Учлик ҳақида насронийлик таълимоти Инжил томонидан ҳар қандай қўллаб-қувватлаш ёки санкциядан маҳрум. Худди сохта нарсаларнинг аниқ намунаси каби![22] Машҳур олим эллинист Бенжамин Уилсон бу оятни ўзининг "Эмфатик Диаглот" китобида шундай деб изоҳлайди:
"“Илоҳий шаҳодатга алоқаси бор мазкур матн, XV асрдан олдин ёзилган битта ҳам юнон тилидаги қўлёзмаларда учрамайди. Юнон черковига алоқаси бор бирон бир муаллиф буни иқтибос қилмаган: на лотин черковининг оталари, ҳолбуки ўша мавзу устида ишлаётганлар матнларга ҳавола сифатида мазкур авторитетга ҳавола қилиниши керак эди. Эҳтимол у ёлғондир”.[23]
Бу Учлик сирли тушунчасини тасдиқлайдиган ва ҳавола қилинадиган бошқа бир машҳур матн бу: "Мен ва Отам – бирмиз".[24]
Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, «Худо танада пайдо бўлди» ибораси[25] Павелнинг сўзлари асл таржимасини ифодаламайди. Бенджамен Уилсоннинг сўзларига кўра. Деярли барча қадимий қўлёзмалар ва вариантлар бу матнда «Худо» сўзининг ўрнига «ўша, қайсики...» сўзи ишлатилади.
Шундай қабул қилинганди.[26] Таржиманинг ноаниқ эканлиги сабабли, афтидан тасодифий эмаски, "ўша" олмоши "Худо"га айланган. Агар биз мос келувчи матнларни бузиб кўрсатилган ва бунда "Унинг сўзларига қўшма"[27] Инжил стандартидан фойдаланган ҳолда насроний илоҳиёт мутахассисларининг барча ҳийла-найрангларини таққослайдиган бўлсак, шундай хулосага келиш мумкинки, илк черковчилар Учликни Исо томонидан маълум қилинган унитар таълимотга қарши насронийлар эътиқодининг энг муҳим ақидаси сифатида эълон қилганликлари сабабли кейинги дин арбоблари эътиқоднинг биринчи бандига дахлдор Муқаддас матнни ўзгартиришга мажбур бўлганлар, чунки у Библияда тасдиқланмаган эди.
Гап шундаки, дастлабки насроний руҳонийлари Муқаддас матндан далил топа олмаганла ҳамда мантиқсиз изоҳларга асосланган илоҳиёт яратиб, Инжил ва Тавротдан ноаниқ жойларни компиляция қилишга мурожаат этганлар. Яҳудийларни мамнун қилиш учун улар монотеизмни сақлаб қолишди, лекин мажусийлар эътирозларидан қочиш учун мажусий Учликларни киритдилар. Улар ҳар икки томон билан ҳам муроса қилишга уринишди. Пировардида Ягона Моҳиятга бўлган Учликка айланган мажусий худоларни қайта кўриб чиқиш ҳам шунга асосланади.
Аввало, Исо илоҳийликнинг чўққисига Павелнинг даврида кўтарилди. Бу Юҳанно Инжилидан кўчирма. Бироқ, бу баёнот илоҳиётни дуиотеистик қилиб қўйди, бу ҳам мажусийлар, ҳам яҳудийларнинг қаттиқ танқидига сабаб бўлди. Дуотеистик догма учлик яхлит бўлиши учун илоҳнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож эди: бу ерда Исонинг онаси – Марияни қўшишга тўғри келади. У Худонинг онаси сифатида илоҳийлаштирила бошлади. Хопкинс бу ҳақда шундай деб ёзади: "Марияга гипердулия берилганди, у билан Муқаддас Руҳни алмаштиришга ҳаракат қилинди ва Исо каноник бўлмаган Инжилларда: "Менинг онам – Муқаддас Руҳ"[28] деб айтган.
Эрамизнинг IV асри охирига қадар бу тенденция черков тафаккурида яққол кўринади.  Худонинг учлик қиёфасини тўлдириш учун Марияга Исиданинг ролига ўхшаш рол берилди. Ҳатто Эфесдаги черков оталарининг умумий собори ҳам Исо ва Худодан ташқари[29], Марияни Худо сифатида ҳурмат қилиш ҳақида буйруқ чиқарди. Марияни ҳурмат қилган насронийларнинг маронитлар мазҳаби уни Учликка киритди. Бироқ, "Худонинг онаси" сўзлари ҳақиқий имонлиларнинг қулоғида ҳақоратдай янграганлиги сабабли, кейинчалик бу сўзлар "Муқаддас Руҳ" билан алмаштирилди. Шунга қарамай, Учлик (ҳозирги маънода) дастлабки икки асрдаги насронийларга бегона эди. Ҳатто "Учлик" сўзи биринчи марта 180-200 йилларда юнон ва лотин тилларидан пайдо бўлди, шунда ҳам бегоналар таъсири остида. Насронийлик ва унга бегона ғоялар ўртасида бундай ғалати иттифоқ пайдо бўлганлиги ҳақида гапирар экан, Робертсон қуйидагига ишора қилади:
"III асрда насроний ота-онадан туғилган Александриялик Аммоний Саккас дин ва фалсафанинг насроний ва мажусий тизимини бўйсунадиган демон (иблис)лар ёки мажозий образлар кўринишида бўлган эски худолар ислоҳотчи сифатида Масиҳ билан қўшничилик қиладиган пантеистик бирликка бирлаштиришга уринган мактабга асос солди. Бу мактаб асосий эътиборни унинг тизими александриялик олимлар орасида кенг тарқалган ва насронийликка унинг ҳар қандай рақибларидан кўра кўпроқ ўхшаш бўлган Афлотунга қаратган. Бу тизим унга кўплаб динлар томонидан тарафдорлар таъминлаган ва насронийлик илоҳиятига ўз таъсирини ривожлантириш имкониятини берган; бу Учлик ҳақида таълимот у орқали кириб келган канал бўлган".[30]
Бироқ, бу сафар тўртала каноник Инжил, апокрифлар каби, бу сиғиниш тарафдорлари орасида кенг тарқалган эди. Гарчи кўнгилдаги мақсадларга эришиш учун фантастик шарҳлардан фойдаланилган бўлса-да, ўша пайтда "Учлик" сўзи Инжилнинг биронта турига киритилмаган ва бундай масалаларда охирги сўз дунё насронийлари йиғилишининг қарорлари бўлган. Ҳопкинс ёзади-ки:
"Учликнинг якуний ортодоксал таърифи сезиларли даражада черков сиёсати масаласидир. У Исо Масиҳда қанча илоҳий ва қанча инсоний нарсалар борлиги ҳақида чексиз баҳс-мунозаралардан сўнг эришилди: илоҳийлик пайдо бўлганда, у яратилиш, Худонинг эманацияси бўлганми, у Муқаддас Руҳ билан бир бўлганми; ниҳоят, гностик атамалар овоз бериш йўли билан ҳал қилинган масалалар бўйича барча диний қарама-қаршиликларнинг учлик нисбатларини аниқлаши керакми".[31]

Доктор Маҳмуд Ғозийнинг "ДОГМАТЫ ХРИСТИАНСТВА" китобидан
Абу Муслим таржимаси

[1] Encyclopaedia Catholica, art: "Trinity'
[2] Dr. Flinders Petrie (Egypt and Israel, p. 115).
[3] Peak's Commentary on the Bible, p. 722.
[4] Лука, 23: 4.
[5] Universal Theological Magazine, N. S.,vol. iii, p.95
[6] Dr. Flinders Petrie (Egypt and Israel, p. 115).
[7] Утверждение католиков о том, что Римская церковь была основана Петром - одним из 12 учеников Иисуса - было разбито Протестантской церковью.
[8] F. С. Conybear, op. cit. p. 335 - Italics mine.
[9] К Филлипийцам, 2: 10.
[10] Тертуллиан рассказывает, что "Деяния Павла" были составлены пресвитером из Азии, осужденным и лишенным сана за самозванство.
[11] Н. W. Saggs. "The Greatness that was Babylon", 1969, pp. 329-331.
[12] Н. P. Blavatasky "Isus Unveiled", vol. ii, p. 48.
[13] Hopkins, "Evolution and Origin of Religion", p.345.
[14] The Bible in India, charter III,     p. 186
[15] Jbid, p. 187.
[16] Н. P. Blavatasky, op. cit., p. 51.
[17] Матто, 10:6.
[18] Қонунлар, 4: 35
[19] Ишаё, 44: 6, 45: 5.
[20] "Let Good be True", New York, 1946, art: "Is there a Trinity?", p. 82.
[21] 1 Юҳанно, 5:7.
[22] Единственным автором IV в., ссылавшимся на подобный стих о Троице, был Присциллиан, испанец, первый еретик, сожженный заживо церковью в 385 г. (F. С. Conybeare, A History of the New Testament Criticism, pp. 69-70). См. также Jos "The Bible - What it is and is not", 1982.
[23] Цит. по "Let Good be True", op. cit., p. 84.
[24] Юҳанно, 10:30.
[25] "Let Good be True", p. 86
[26] "Let Jbid.
[27] Ҳикматлар, 30: 6.
[28] W. Hopkins, op. cit. p. 338
[29] J. M. Robertson "A Short History of Free Thought", p. 148.
[30] J. M. Robertson "A Short History of Free Thought", vol. I, p. 225.
[31] W. Hopkins, op. cit. 336.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase