close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.02.2021 18:10

2022 йил Пекинда қишки Олимпиада ва Параолимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. 180 та инсон ҳуқуқлари ташкилотини ўз ичига олган коалиция уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ва уларга қарши оммавий репрессияларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида ушбу спорт тадбирларини бойкот қилиш таклифи билан чиқди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».

27.10.2020 08:21

Ўз навбатида, Еврокомиссия биронта ислом мамлакати ҳозирча Франция товарларига бойкот жорий қилмаганлигини айтди. "Францияда "турк товарларини сотиб олманг" деганидек, мен ҳам ўз миллатимга мурожаат киламан. Француз товарларини сотиб олманг", - деди президент Анқарада сўзга чиққан вактида.

26.10.2020 12:36

Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.

10.07.2020 19:58

АҚШда Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилиш ташаббускорлари буни келажакда ҳам давом эттириш ниятида, чунки ижтимоий тармоқ Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари талабларини бажаришдан бош тортмоқда. Free Press пресс-релизида айтилишича: " Facebook бизнинг талабларимизни жиддий қабул қилмагунча биз бойкотни кенгайтиришда давом этамиз".

23.12.2019 18:45

Мусулмон мамлакатлар Шарқий Туркистонда уйғурларнинг таъқиб қилиниши муносабати билан Хитой товарларини бойкот қилиш ташаббуси билан чиқишлари лозим – шундай даъват билан чиқди Малайзлиялик нуфузли исломий етакчи Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон дунёси саммитида.

12.07.2019 18:13

Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатларнинг биронта етакчиси холокостдан кейин диний озчиликни индустриал миқёсда энг йирик таъқиб қилиш саналган Шинжонда уйғурларга қарши геноцидга қарши чиқмаганлиги оддий мусулмонларни Хитойдаги 12 миллион биродарлар ва опа-сингилларга ёрдам бериш учун нима қилиш мумкин деб савол беришга мажбур қилмоқда.

23.11.2018 10:35

Саудия Арабистони ижтимоий тармоқларида қироллик аҳолисини Туркия курортларида дам олишдан воз кечишга даъват қиладиган кенг кўламли кампания бошланди. Бунга Туркия ҳукумати томонидан ар Риёдга мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши туфайли кўрсатилаётган босим сабабчи бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase