Малайзиянинг Перлис штати катта уламоси Муҳаммад Асри бин Зайнул Абидиннинг таъкидлашича, мусулмон мамлакатларнинг сиёсий ва диний етакчилари туркий тилда сўзлашувчи мусулмонларни оммавий равишда лагерларга мажбурий жойлаштиргани сабабли, Пекинга иқтисодий ва сиёсий босим кўрсатишга маънавий жиҳатдан мажбурлар.
«Биз Хитой товарларини бойкот қилишимиз зарур. Бизнинг харид лаёқатимиз уларга маълум», – деди шайх Абидин, иқтибос келтиради Islam News сайти Al Jazeera га ҳавола қилган ҳолда.
«Бундай қарор мусулмон мамлакатлар томонидан энг юқори даражада қабул қилиниши, уламолар эса уйғурлар масаласи бўйича баёнот беришлари лозим. Биз нимадир қилишимиз шарт, ахир уйғурлар – бизнинг ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз».
Таъкидлаш жоизки, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) аъзо-мамлакатларининг аксарияти уйғурлар масаласи бўйича сукут сақлаб турибди ва бунинг сабаби кўп жиҳатдан Хитой билан иқтисодий алоқаларнинг қалинлиги ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам, Пекинни иқтисодий бойкот қилишга даъватлар халқаро майдонда тобора кўпроқ ва баланд овозда янграмоқда, айрим мамлакатларда алоҳида бизнес вакиллари эса Хитой корхоналари билан битимларни бекор қилишга қарор қилди.
Мусулмон мамлакатлар Хитой товарларини бойкот қилишга маънавий жиҳатдан мажбурлар
Мусулмон мамлакатлар Шарқий Туркистонда уйғурларнинг таъқиб қилиниши муносабати билан Хитой товарларини бойкот қилиш ташаббуси билан чиқишлари лозим – шундай даъват билан чиқди Малайзлиялик нуфузли исломий етакчи Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон дунёси саммитида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси