Ташкилот раҳбари Жессика Гонсалес олдинроқ ижтимоий тармоқ раҳбарияти: компания раҳбари Марк Цукерберг ва компаниянинг операциялар бўйича директори Шерил Сандберг билан музокараларда қатнашди. Гонсалеснинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ раҳбарияти бойкот ташаббускорларини "чоралар кўраётганига" ишонтира олмаган.
"Биз босимни давом эттиришимиз керак", дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг бир қатор йирик реклама берувчилари Facebook ижтимоий тармоғида ирқчи хабарларни блокламаганлиги ва тасдиқланмаган хабарларни ўчирмагани сабабли реклама тўхтатилишини эълон қилганди.
Акцияни Американинг баъзи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, хусусан Free Press қўллаб-қувватлади, деб хабар беради “ТАСС”.
АҚШ ирқчилик сабабли Facebook ни бойкот қилишга чақирмоқда
АҚШда Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилиш ташаббускорлари буни келажакда ҳам давом эттириш ниятида, чунки ижтимоий тармоқ Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари талабларини бажаришдан бош тортмоқда. Free Press пресс-релизида айтилишича: " Facebook бизнинг талабларимизни жиддий қабул қилмагунча биз бойкотни кенгайтиришда давом этамиз".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси