2022 йилги қишки олимпиада Пекинда ўтказилиши маълум бўлгач, ҳуқуқ ҳимоячилари Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) тегишли ариза билан мурожаат қилиб, бу қарорни бекор қилишни талаб қилди. Бироқ ХОҚ раҳбарияти уларнинг далилларига қулоқ солмади.
Коалиция Олимпиадада иштирок этадиган мамлакатлар ҳукуматларининг қатъий ва принципиал позицияси вазиятни яхши томонга ўзгартира олишига умид қилмоқда. Хусусан, ҳуқуқ ҳимоячилари коалициясининг ташкилот сайтида эълон қилган баёнотида шундай урғу берилади: «Биз ҳукуматларни 2022 йилги Пекин ўйинларини бойкот қилишга чақирамиз – бундан ками Хитой расмийларининг фуқаролик ва инсон ҳуқуқларини менсимаслигини маъқуллаш сифатида баҳоланади».
Хитойда яшаётган мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари помол қилинишини исботловчи бир мисол Шинжон-Уйғур автономияси ҳокимияти 23 мингга яқин уйғур аёлини стерилизация қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабар бўлди.
Мусулмонларга қарши репрессиялар Пекин Олимпиадасини бойкот қилиш учун асос бўлди
2022 йил Пекинда қишки Олимпиада ва Параолимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. 180 та инсон ҳуқуқлари ташкилотини ўз ичига олган коалиция уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ва уларга қарши оммавий репрессияларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида ушбу спорт тадбирларини бойкот қилиш таклифи билан чиқди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди