close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.03.2020 10:38

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа мамлакатларидан коронавирус эпидемияси пайтида Чеченистонга қайтган ва ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиганлар ўлдирилиши кераклигини айтди. Бу фикрни у республика ҳукуматининг йиғилишида билдирди. Қодировнинг нутқи маҳаллий Грозний телеканали орқали намойиш этилди. Рус тилига таржима қилинган сиёсатчининг сўзлари «Кавказский узел» портали томонидан берилган.

12.03.2020 21:38

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида Россия президенти Владимир Путинга конституция "ислоҳот"идан кейин давлат раҳбари янги сайловларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Чеченлар раҳбари Конституциядан президентлик муддатлари ҳақидаги меъёрни чиқариб ташлаш ғосини қўллаб-қувватлади.

19.12.2019 11:22

Эркин кураш бўйича олимпиада чемпиони Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионати шоҳсупасига имом Шомил расми бор футболкада чиққани учун тўрт ойга дисквалификация қилинди. Спортчига бундай жазо "Бирлашган кураш дунёси" халқаро спорт федерацияси томонидан берилди.

19.11.2019 21:43

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ОАВ унинг тармоқдаги ҳақоратлар учун қатъий жазолаш зарурлиги ҳақидаги фикрларини нотўғри талқин қилганлигини айтди. BBC рус хизматининг хабар қилишича, ноябрнинг бошларида ҳукумат мажлиси пайтида Қодиров интернетда ҳақорат қолдираётган ва ғийбатлар тарқатаётган шахсларни «ўлдириш, қамаш, қўрқитиш» асносида тўхтатишга чақирган.

31.07.2019 01:35

Грозний телевидениеси бўйича йиғлаётган ўсмир намойиш этилди. У ҳукумат ҳақида танқидий шарҳлар ёзганди. 16 ёшлик Магомед Ахматов кўзларида ёш билан узр сўраган сюжет 46 дақиқа давом этди. Ўсмир Европада ва Сурияда яшаётганларнинг гап-сўзларига ишониб, аслида бўлмаган нарсалар ҳақида ёзганди.

23.11.2018 10:43

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мусулмонларни Мавлид ан-Наби – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун билан табриклади. Унинг сўзларига кўра, Аллоҳнинг Расули дунёга келиши ажойиб ҳодиса бўлган. «Бу кун бизга ҳар бир мусулмон учун йўл-йўриқ ҳисобланган одамларнинг энг яхшиси ҳаёти ва таълимоти ҳақида эслатиб туради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase