Унинг таъкидлашича, Путин мамлакат учун энг мураккаб бўлган бир пайтда, у уруш, терроризм ва ички муаммолардан эзилиб кетган бир пайтда келганмиш.
Қодировнинг таъкидлашича, янги давлат раҳбари мамлакатни қайта тиклашга, ўзининг аввалги қудратини, барқарорлигини тиклашга ва халққа жипслаштиришга муваффақ бўлганмиш.
Шу муносабат билан у ушбу ижобий тенденцияни давом эттириш учун амалдаги раҳбарга янги сайловларда қатнашиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.
Шу билан бирга, Чеченистон Республикаси раҳбари руслар ўзларининг сайловлардаги етакчисини қўллаб-қувватлашларига ишонч билдирди.
Бир кун олдин Владимир Путин Давлат думасидаги нутқида, агар Конституцияга ўзгартиришлар киритилса, унинг президентлик сайловларида қатнашиш эҳтимолини айтган эди. Шу билан бирга, давлат раҳбари президентликни икки муддат билан чеклаш ғоясига қарши чиқди.
11 март, чоршанба куни Давлат Думаси Конституцияга тузатиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилди.
Президентнинг собиқ ёрдамчиси Владислав Сурковнинг таъкидлашича, агар президентлик ваколатлари Конституциянинг янги матнида аниқлаштирилса, унда президентлик муддатини ҳисоблаш қайта тикланиши керак.
Рамзан Қодиров Путиннинг янги президент сайловларида иштирок этиши тарафдори
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида Россия президенти Владимир Путинга конституция "ислоҳот"идан кейин давлат раҳбари янги сайловларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Чеченлар раҳбари Конституциядан президентлик муддатлари ҳақидаги меъёрни чиқариб ташлаш ғосини қўллаб-қувватлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси