Чеченистон маъмурияти вакиллари билан учрашувда Қодиров Истанбулдан республикага қайтган, у ерда кичик ҳаж қилган ва уйида ўтирмасдан, "мавлид ўқиш (Муҳаммад пайғамбарни мадҳ этиш), зикр (Аллоҳни улуғлаш) учун одамларни йиғиб, улар билан саломлашган бир одамнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.
«Агар у касалга [коронавирусга] учраган бўлса, минглаб одамларга юқтириши мумкин. Ўзига-ўзи бундай муаммо туғдирадиган одамни, агар мендан сўрашса, ўлдириш керак деб айтган бўлардим. Нафақат ўзи касал бўлади, балки оиласини, ака-укалари, опа-сингиллари, қўшниларини ҳам касал қилади», — деди Қодиров.
У чеченларни «эҳтиёт бўлиш» ва «у ёқдан бу ёққа санғимаслик»ка чақирди. «Биз каби чораларни минтақала бошқалар қабул қилаётгани йўқ. <…> Агар бир кун ичида касалхоналарга минглаб одамлар мурожаат қиладиган бўлса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз», - огоҳлантирди минтақа раҳбари.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Кавказский узел» Чеченистон соғлиқни сақлаш вазири Элхан Сулеймановга таянган ҳолда айтишича, республикада коронавирусга чалинган учта ҳолат қайд этилган. Қодиров 24 март куни ўзининг Telegram-каналида бир нафар касал ҳақида хабар берди.
Рамзан Қодиров карантинга риоя қилмаётган чеченларни ўлдиришни таклиф қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа мамлакатларидан коронавирус эпидемияси пайтида Чеченистонга қайтган ва ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиганлар ўлдирилиши кераклигини айтди. Бу фикрни у республика ҳукуматининг йиғилишида билдирди. Қодировнинг нутқи маҳаллий Грозний телеканали орқали намойиш этилди. Рус тилига таржима қилинган сиёсатчининг сўзлари «Кавказский узел» портали томонидан берилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми