Чеченистон муфтийси бир даста босиб чиқарилган шарҳлари билан койимоқда, унинг онаси ва тоғаси кўз-қулоқ бўлиб тура олмаганини айтди, Рамзан Қодиров эса ижтимоий тармоқларда ишлашни кучайтиришни талаб қилди.
"Жасур бир ҳақиқат курашчиси ҳаётда шундай кўринади деса, кўпчилик ишонмаган бўларди", - деди кадр ортидаги овоз, шундан кейин ҳўнграб йиғлаётган ўсмир кўрсатилади. "Мен қилмишимга пушаймонман, мени интернетда алдашди. Энди бундай ҳолат асло такрорланмаслигига ҳаракат қиламан. Бутун чечен халқида узр сўрайман", - деди кўзларида ёш билан Ахматов. "Мана шу бизнинг интернет-тарғиботчимиз", - хулоса қилади мухбир.
Ижтимоий тармоқларда Ахматов Чеченистон ҳукуматини муртадликда ва порахўрликда айблади: "Мен ҳам сиздан миллиардлаб пул ўғирлайман ва 50 та хонадон совға қиламан", - деб ёзганди ўсмир шарҳларидан бирида.
Ахматовни чечен телевидениеси орқали кўрсатишларидан икки кун аввал ўсмир ҳақида Рамзан Қодиров гапириб ўтганди. Матбуот вазири билан учрашув вақтида Қодиров Ахматов уни (Қодировни) кофир, муртад деб атагани ва бошқа кўплаб сўзлар билан ҳақорат қилганини айтди.
"Кеча уни топишди, олдимга келтиришди, у «Инстаграмм»да мени топа олишмайди деб ўйлаган", - дейди ўсмир ҳақида Чеченистон раҳбари. – Текширув натижасида маълум бўлишича, унинг оиласи базўр кун курар экан, отаси йўқ, биргина бахтиқаро онаси бор экан".
Сюжет муаллифининг сўзларига кўра, Ахматовни ҳуқуқ-тартибот органлари ёрдамида топишган. Ўсмирни терговдан кейин нималар кутаётгани ҳақида сюжетда ҳеч нарса дейилмади.
Сюжетда Чеченистон экстремизмнинг олдини олиш бўйича Марказ ходими камерага тескари ўтирган ҳолда унинг идораси экстремистик ва террористик фаолият билан шуғулланувчиларни мунтазам кузатиб боришини айтди.
Сюжет якунида телекомпания директори ҳаммани ҳақиқатни ЧГТРК сайтидан қидиришга чакирди. "Чеченистон Республикасида яшовчи исталган шахс ушбу бманзил бўйича келиши, эшикни тақиллатиб, ишончли ахборот манбалари такдим этишимизни, телекўрсатувларими объектив эканлигини исботлаб беришимизни сўраши мумкин", - деди телевидение директори, шу билан бир вақтда, Қодировнинг ёрдамчиси.
Адвокат Антон Жаров Би-би-си билан суҳбатда айтдики, жиноят кодексида камералар олдида йиғлаш тақиқланмаган, бунда ҳеч қандай жиноий элементлар йўқ, лекин Россиянинг халқаро мажбуриятлари бор – Болалар ҳуқуқлари ҳақида Конвенция, Пекин қоидалари, Инсон ҳуқуқлари конвенцияси ва ҳ.к.
"Вояга етмаганлар учун ҳар қандай одил суд оқилона даражада махфий юритилиши лозим", - деди у. Адвокатнинг таъкидлашича, ҳаттоки бола жиноят содир этган тақдирда ҳам у белгиланган қоидалар бўйича жазоланиши керак. Бу қоидалар, адвокатнинг сўзларига кўра, шундан иборатки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияда ҳам, судда ҳам камера бўлмаслиги лозим.
Жаровнинг ҳисоблашича, бу маъмурий-ҳуқуқий таркибий қисм ҳақида эмас, балки буллинг ҳақида воқеадир. "Бу бутун синф олдида қоғозни чайнаб ютишга мажбур қилишига ўхшаб кетади. 21-асрда бу эзгулик ва ёвузлик чегарасидан ташқаридадир. Юристнинг ҳисоблашича, минтақа раҳбари, конституция кафили бўлган ҳолда, бундай нарсаларга йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида айтиши лозим эди.
Магомед Ахматов – Қодировни танқид қилгани учун узр сўраганларнинг энг ёшидир. Чеченистон аҳолиси вакиллари, блогерлар ва дептатлар турли вақтларда Чеченистон раҳбари олдида узр сўралган видео қаҳрамонлари бўлган.
Абу Муслим таржимаси