У бизни Худодан қўрқиш ва хушахлоқ, меҳрибон ва сабрли, раҳмдил ва ғамхўр бўлишга ўргатган. Ва биз Аллоҳнинг розилигига эришиш учун ўзимизда бу хислатларни ривожлантиришимиз керак», - деб ёзди Қодиров ўзининг ВК саҳиасида.
Чеченистонда Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни, республика раҳбаринниг сўзларига қараганда, анъанавий равишда оммавий диний тадбирлар ва хайри акциялар ўтказилади. Минтақанинг барча ҳудудларида одамлар масжидларга тўпланиб, Қуръон ўқийди, дуо қилади, жамоат намози ўқийди, мавлид ва зикр каби диний расм-русумларни бажаради.