Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда қайд этилган.
Туркия етакчиси Эрдўған ташриф доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатни, минтақавий ва халқаро вазиятни муҳокама қилади.
Пашинян Кремлга Қорабоғдаги муваффақиятсизлик учун шикоят қилди, Арманистон Бош вазири Пашинян Россия Федерациясидан Бокунинг Қорабоғдаги ҳарбий операциясидан олдин унинг "воситачилик роли" нима учун амалга оширилмаганига жавоб беришни талаб қилди.
Индонезиялик Тиктокер ўзининг "Бисмиллоҳ"ни айтаётгани ва чўчқа гўшти еяётгани акс этган видео учун икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қорабоғдаги арманларнинг ноқонуний тузилмаларига қарши Боку терроризмга қарши кураш деб номлаган ва аллақачон "бир кунлик уруш" сифатида тарихга кирган ҳарбий операция, шубҳасиз, тарих дарсликларига ҳарбий ва сиёсий самарадорлик намунаси сифатида киради.
Эрон парламенти аёлларни исломий кийиниш қоидаларини бузганликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Байден мезбонлик қилган саммитда Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт-Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Бердимуҳамедов иштирок этди.
Қорабоғ – ҳаммаси тугади: Алиев халққа мурожаат қилиб, Озарбайжон суверенитети тўлиқ тикланганлигини эълон қилди
БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform.
БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Қ. Тоқаев Транскаспий халқаро транспорт йўлагидан фойдаланиш глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашгаҳисса қўшишини таъкидлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага қарши агрессив уруши туфайли Россия Президенти Путинга қарши қатъий сигнал талаб қилмоқда.
"Европейская правда"га кўра, бу ҳақида у Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан учрашувдан олдин айтган, деб хабар беради Tagesschau.
Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда конституциявий тузумни ўрнатиш бўйича кеча бошланган ҳарбий операцияси якунланишига яқин. Ва бу яхши янгилик.
20 сентябрь куни эрталаб тан олинмаган ТҚР "Мудофаа вазирлиги" Тоғли Қорабоғдаги жанглар бутун яқинлашиш чизиғи бўйлаб давом этаётганини хабар қилди ва Озарбайжон армиясини фуқаролик инфратузилмаси объектларига зарба беришда айблади. Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, фақат ҳарбий объектлар ўққа тутилган.