Исроил сешанба куни қирғоқ анклавини тўлиқ блокадага олганидан сўнг Мисрдан Ғазо секторига кетаётган ёрдам карвонларини бомбардимон қилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Исроил матбуоти.
АФП хабарига кўра, Миср билан чегарадаги ягона нуқта - Рафаҳ чегара пункти сешанба куни 24 соат ичида иккинчи марта Исроил ҳаво ҳужумига учраган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зарба Миср ва Фаластин дарвозалари ўртасида бўлган, Фаластин томонидаги залга зарар етказган.
Ҳаво ҳужумининг сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Исроил ҳарбийлари АФП билан боғланганда, "ҳозирда" ўтиш жойига берилган ҳар қандай зарбани "тасдиқлаш ҳам, рад этиш ҳам" мумкин эмаслигини айтди.
Сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилнинг Ғазони қамал қилиши халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланганини айтди ва "гуманитар коридор" яратишга чақирди.
ХАМАС ҳафта охиридаги ҳужумда гаровга олган 150 га яқин одамнинг бир қисмини ҳаво ҳужумлари огоҳлантиришсиз давом эттирса, қатл қилиш билан таҳдид қилганидан кейин Исроил қашшоқ ва гавжум Ғазо секторини ҳалокатли бомбардимон қилишни давом эттирди. Маълум қилинишича, Ғазода қурбонлар сони 700 кишидан ошган.
Исроил, шунингдек, сешанба кунги ҳаво ҳужумида ХАМАСнинг икки юқори мартабали мулозимини, жумладан Ғазо иқтисодиёт вазирини ўлдирганини айтди.
ХАМАС Исроилга ракета зарбаларини беришда давом этмоқда ва Ғазо чеккасидаги Ашкелон аҳолисини соат 17:00 га қадар эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирмоқда.
ХАМАС "Ал-Ақсо тўфони" деб атаган уруш Исроилда қурбонлар сонини 1000 дан ошиб кетди.Ҳар икки томондан минглаб одамлар яраланган, баъзилари оғир.
ХАМАС душанба куни Исроил ҳаво ҳужумларида асирлардан тўрт нафари ҳалок бўлганини айтди.
Зўравонликлар душанба куни Ливан жанубига ҳам тарқалди, у ерда Фаластин гуруҳининг инфилтрацияга уриниши ҳақидаги хабардан кейин Исроил чегарадаги қишлоқларни ўққа тутиши натижасида камида олтита Ҳизбуллоҳ аъзоси ўлдирилгани тасдиқланди.