close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластинда қатлиом

“Хамасни йўқ қиламиз” деган Исроил фаластинда қатлиом қилмоқда. Охирги тўққиз кунда ўлдирилган фаластинликларнинг 99%и тинч аҳоли эканлиги маълум бўлди.

“Хамасни йўқ қиламиз” деган Исроил фаластинда қатлиом қилмоқда. Охирги тўққиз кунда ўлдирилган фаластинликларнинг 99%и тинч аҳоли эканлиги маълум бўлди.

Ғазодаги қурбонлар сони дақиқа сайин ортиб бормоқда. Кеча 400 нафар тинч аҳоли қатл этилди. Қурбонлар сони 2 минг 670 нафарга етди. Жароҳат олганлар эса 10 мингдан ошиб кетди. Ҳалок бўлганларнинг 800 га яқини ёш болалар ва гўдаклар... Ҳатто касалхоналар ҳам бомбаланди. 82 та фаластинлик оиладан 1000 киши ўлганлиги, бу оилалардан авлодини давом эттирадиган тирик жон қолмаганлиги маълум бўлди. Мингдан ортиқ одамнинг вайроналар остида эканлиги ҳам қайд этилди.

Исроил “Хамасни бомбалаяпмиз” дея дунёни алдаса ҳам расмий рақамларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 99%и тинч аҳоли эканлиги аниқланди. Исроилнинг ҳужумларида камида 71 та мактаб, 145 та саноат муассасаси, 61 та медиа маркази, 18 та масжид вайрон қилинди. 820 минг киши БМТнинг мактабларидан паноҳ топди. 450 мингдан ортиқ фаластинлик бошпанасиз қолди. Исроил қуруқликдаги ҳаракати бемалол амалга ошириш учун 2 миллионга яқин ғазоликларга жанубга кўчишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Қарачик хабар тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase