Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.
Британия полицияси Twitter ижтимойи тармоғида «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳга қарата ирқчилик ва исламофобия руҳдаги ҳақоратлар ўринг олган видеоролик пайдо бўлганлиги билан боғлиқ тергов ишлари олиб бормоқда. Англиянинг «Вэст Хэм» футбол клуби, ўз навбатида, душанба куни Лондон стадионида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйин вақтида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ирқчилик муносабати намоён бўлганлиги борасида ички текширув ўтказмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
АҚШда машҳур қиличбоз-мусулмон, Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, бундай мусобақаларда ҳижоб билан иштирок этган биринчи америкалик спортчи муслималар ҳаёти ҳақида болалар учун китоб ёзди. Ибтихадж Мухаммад малакавий босқичлардан ўтиб, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳолда 2016 йил тарихга кирган.
Германия мусулмонлари Бундесвер ҳарбий хизматчилари нафақат насронийлар руҳонийлари, балки мусулмон имомлар хизматларидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишлари лозим деб ҳисобламоқда. Ҳозирги пайтда Германия қуролли кучлари аскарларга католик ва протестант руҳонийларнинг маънавий ёрдамини тақдим этмоқда, Лекин мусулмон ҳарбий хизматчилар бундай кўмакдан маҳрумлар.
4 февраль куни Куддус шаҳрининг ўта диний Керем-Авраам даҳасида кўчаларни «эркаклар» ва «аёллар» кўчаларига ажратадиган белгилар пайдо бўлди. Исроилнинг Ynet ахборот агентлиги хабар беришича, янги қоидалар ҳудуд аҳолиси томонидан мустақил равишда жорий қилинган.
Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар мусулмонлар учун браузер ишлаб чиққан Salam Web Technologies Малайзия стартапи янгилигига қизиқиб қолдилар. SalamWeb дастури оддий браузерлардан зарарли контентни – порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси бўлишидан қатъи назар – блок қилиб қўядиган самарали фильтрлаш восталари мавжудлиги билан фарқ қилади.
АҚШ фуқаролари томонидан боқиб олинган болага нисбатан амалга оширилган даҳшатли жиноят ҳақида американинг кўплаб ОАВ ёзмоқда. Итан исмли етти яшар бола 2018 йилнинг апрелида вафот этди. Шифокорлар унинг ўлимига ҳаддан ташқари совиб кетиш ва тўмтоқ предмет билан бошига, қорнига ва кўкрагига етказилган жароҳатлар сабаб бўлган деган хулосага келишди.
Яманда уруш давом этаётган тўрт йил давомида 6700 ўлдирилди. Яна юз минглаб болалар очликдан ўлмоқда. «358 мингга яқин яманлик болалар очликдан ўта даражада озиб-тўзиб кетган», - шундай маълумотни ЮНИСЕФ Twitter да жойлаштирди ва улар «зудлик билан даволаниши» талаб этилишини таъкидлади.
Жазоирда ҳукмрон коалиция партияси шанба куни президент Абдулазиз Бутефлиқа номзодини 18 апрелга мўлжалланган сайловга илгари сурди. Партиялар Миллий озодлик фронти марказий офисида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, навбатдаги сайловда уларнинг номзоди Бутефлиқа бўлишини маълум қилиб, биргаликдаги ёзма баёнотни эълон қилдилар.
Хитой «Ипак йўли» Халқаро туризм университети негизида Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва меъморчилигини ўрганиш учун бир миллионга яқин ўқувчи ва талабаларни жўнатишни режалаштирмоқда, хабар беради Podrobno.uz.
Голландияда Гирт Вилдерснинг ўта ўнглар партиясининг собиқ аъзоси душанба куни Исломни қабул қилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Politico. Йорам ван Клаверен Ислом ҳақида китоб ёзаётган пайтида исломни қабул қилганини айтди. «Бу иш устида мен исломга бўлган ишларимга халал берадиган тобора кўплаб нарсаларга дуч кела бошладим», - ҳикоя қилади у Голландия радиосига.
Марказий Америкада жойлашган Сальвадор (Эль-Сальвадор Республикаси) давлатининг янги президенти лавозимига фаластинлик муҳожир-мусулмоннинг ўғли сайланди. Найиб Букеле Сальвадорда бўлиб ўтган президент сайловларида учала рақибини бирга қўшганда ҳам улардан кўп овоз тўплаб, президент сайловида ғалаба қозонди ва чорак аср давомида мамлакат сиёсатида етакчилик қили келган икки асосий партияни сиқиб чиқарди.
Рим Папаси Франциск католиклар черковида роҳибалар руҳонийлар томонидан жинсий зўрланиб келганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, бу муаммо ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Папанинг айтишича, ҳаттоки руҳонийлар роҳибаларни жинсий қулликда сақлагани ҳақида ҳолатлар ҳам маълум.