Шарест ҳаттоки шов-шув кўтарилганидан кейин ҳам, гарчи «айрим аёллар ҳижобда юришни ўзи танлаши»ни тан олсада, шарҳ беришдан ўзини четга олмади.
«Дин қандай кийим кийиш кераклиги талаб қилганда бу мен учун эркинликнинг етишмаслиги ҳисобланади ва бу менинг қадриятларимга мос келмайди», - дея аёллар иши бўйича вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради CBC.
Квебек бирдамлик партияси Шарестнинг шарҳлари орага нифоқ солишини ва аёллар иши бўйича вазирга ярашмаслигини маълум қилди.
Шу билан бир вақтда, Квебек ҳукуматида давлат хизматчилари ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган шахсларга диний атрибутлар, жумладан, ҳижоб тақиқланадиган қонун лойиҳаси устида ишланмоқда экан.