close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой Ўзбекистонга 1 миллионгача ўқувчилар ва талабаларни жўнатишни режалаштирмоқда

Хитой «Ипак йўли» Халқаро туризм университети негизида Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва меъморчилигини ўрганиш учун бир миллионга яқин ўқувчи ва талабаларни жўнатишни режалаштирмоқда, хабар беради Podrobno.uz.

Бу ҳақида университет вакиллари ва ташкилот бош котиби Цзянбо Ву бошчилиги остида United Nations Maritime and Continental Silk Road Cities Alliance Smart City and New Industry Committee (UNMCSR-SNC) делегацияси ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давоида маълум бўлди.
"Ўзбекистон Буюк Ипак йўли марказларидан бири бўлганлигини Хитойда ҳамма ҳам билмайди, шу сабабдан биз Хитойда имкон қадар кўпроқ одам бу мамлакат нақадар бой эканлиги ҳақида хабардор бўлишини истаймиз ва айнан Ўзбекистон лойиҳа марказига айланиши лозим деб қарор қилдик", – деди Хайнань университети вакили Ли Дзин.
Ташрифнинг ишчи дастури Хитой  ОТМлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳкама қилишни, шунингдек, илмий ва таълим фаолиятини ривожлантириш, дўстлик муносабатларини шакллантириш мақсадида меморандум имзолашни ўз ичига олади.
Ҳужжатда кўрсатилишича, у Хитой ҳукуматининг фан ва таълим соҳасида «Битта камар, битта йўл» кенг миқёсли ташаббусини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида тузилган.
Меморандумда кўрсатилишича, унинг қатнашчилари академик айирбошлашга, профессор-ўқитувчилар таркиби ва бакалаврлар тайёрлаш қўшма дастурларини ривожлантиришга, илмий-тадқиқот ташаббуслари ва тадқиқотчилик лойиҳаларини ташкил қилишга кўмаклашади.
Бундан ташқари, улар биргаликдаги семинарлар ва илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, бошқа манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, икки томоннинг диплом дастурларини амалга ошириш билан шуғулланадилар.
Келгусида университетда Хитой тили маркази, шунингдек, хитой тилини биладиган гид-экскурсоводлар тайёрлаш маркази очиш режалаштирилган. Иккала томон умумий мақсадларга эришиш учун қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ўзаро алоқалар ва қалин ҳамкорлик ҳақида икки тарафлама битим қабул қилдилар.

Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase