Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Украинанинг Днепр шаҳрида кўчалардан бирини мустақил Украина учун жон фидо қилган ва ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитларида ҳам ҳижобини ечмаган Омина Окуева шарафига номланади, деб ёзади Украина мусулмонлар портали «Ислам в Украине».
Печатникидаги «Неолит» кафесида чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувга Арманистон фуқароси сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ахборот ташаббуслари маркази раҳбари Фуад Аббасов журналистлик текшируви натижалари бўйича шундай хулосага келди ва видеомурожаатда гапириб берди, хабар қилади Axar.az.
Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.
Тахмин қилинишича, 2013-2017 йиллар давомида қуролли тўқнашувлар давом этган 10 мамлакатда 5 ёшгача бўлган камида 870 минг бола, жумладан, 550 минг гўдак ҳалок бўлган. Жиддий қуролли тўқнашувлар рўй берган минтақалардан олинган маълумотлар асосида тўпланган маълумотлар асосида Save the Children халқаро хайрия ташкилоти томонидан тайёрланган маъруза шуни кўрсатадики, уруш давомида айнан болалар ҳаёт учун энг жиддий хавф-хатарга дуч келмоқда.
Австралияликлар учун спорт залига ташриф буюриш – одатий машғулот, лекин мусулмон аёллар учун яқин вақтларгача бу борада имкониятлар чекланган эди. Бироқ охирги пайтларда алоҳида спорт залларга талабнинг ўсиши билан мусулмон аёлларда соғлом турмуш тарзи олиб бориш ва мушакларини тонусда сақлашнинг дин қоидаларини бузмасдан эришиш имконияти пайдо бўлди.
Яқин кунларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳиндистонга расмий ташриф билан биринчи марта боради, деб хабар беради ArabNews. Ҳиндистоннинг ар-Риёддаги элчиси Аҳмад Жавиднинг таъкидлашича, бу тарихий ташриф бўлади ва икки мамлакат унинг доирасида турли соҳаларда – энергетика, инфратузилма, уй-жой қурилиши, туризм ва ахборот технологиялари соҳасида битимлар имзолайди.
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари таълим муассасасида жинсий тарбия борасида ахлоқсиз дарсларга қарши норозилик акцияси ўтказдилар. 300 дан ортиқ киши вояга етмаганлар орасида эркин севги ва гомосексуализмни тарғиб қилишга қарши норозилик маъносида Бирмингемда Паркфилд мактаби яқинида тўпланди. Қатнашчилар орасида ота-оналар ҳам, болалар ҳам бўлиб, уларниг аксариятини мусулмонлар ташкил қилади.
Келиб чиқиши суриялик бўлган уч нафар мусулмон қиз Германия пойтахти Берлинда ҳужумга учраши муҳожирларга қарши кайфиятнинг оқибати ҳисобланади. Немис ҳукуматининг маълум қилишича, жума куни 15 ва 16 ёшдаги икки нафар суриялик қочқин қиз шаҳарнинг шимолий-шарқий қисмида сайр қилиб юрганида ирқчилик ҳақоратлари билан уларни таҳқирлаган эркакка дуч келдилар.
Россия интернетида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар учун максимал жарима 20 бараварга оширилиши мумкин. ТАСС хабар беришича, мос келувчи қонунга тузатишлар Давлат думаси депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган. Оригинал қонун лойиҳасида уч мингдан беш минг рублгача жарима кўзда тутилганди.
Мисрда хавфли схема ривожланмоқда – донорлар органлари билан махфий савдо қилувчилар келгиндиларни фоҳишахоналарга жалб қилиб, бу ерда махсус тайёрланган фоҳишалар ёрдамида ўз буйрагини сотишга кўндирилмоқда. Бу жиноят схемасининг қурбонлари асосан Африка давлатларидан қочиб келган ноқонуний муҳожирлардир, улар Қоҳирага жуда кўп.
Саудиялик олим Абдулла ал-Мутлоқ кўп никоҳли эркаклар иккинчи хотини пайдо бўлгани ҳақида биринчи хотинини хабардор қилишга мажбур эмаслар, деб айтиб, жамиятда баҳс-мунозарларга сабабчи бўлди. Қирол судида маслаҳатчи бўлиб хизмат қиладиган илоҳиёт мутахассиси бу ҳақида давлат канали телеэфирида томошабинлардан бирининг саволига жавоб бераётган пайт айтди.
Истанбул полиция Бош бошқармаси 2018 йил фаолият якунлари бўйича маъруза чоп эттирди. Ҳужжатда, шунингдек, саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлимини тергов қилиш бўйича маълумотлар ҳам келтирилган. Хусусан, ҳужжатда хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консули қароргоҳи жойлашган ҳудудда тергов доирасида иккита қудуқ, шунингдек, тандир (печь) топилган бўлиб, унда ҳароратни минг даражагача етказиш мумкин, бу эса ҳаттоки ДНК изи қолдирмаган ҳолда танани ёқиб юборишга имкон беради.
Кашмирда 40 нафар полициячининг умрига зомин бўлган терактдан сўнг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат хавфсизлик кучларига терроризмга қарши курашда «тўлиқ эркинлик» тақдим этилгани ҳақида эълон қилди. «Биз терроризм устидан ғолиб чиқамиз. Хавфсизлик кучларига тўлиқ ҳаракатлар эркинлиги тақдим этилади», - Ҳиндистон раҳбарининг сўзларида иқтибос келтиради Times of India газетаси.