close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунёвий олий таълим муассасаларида диний илмлар мажбурий фанга айланиши мумкин

М. В. Ломоносов номидаги МДУда 28 февраль куни очилган Илмий-таълим илоҳиёт уюшмаси Форуми давомида маъулм бўлдики, илоҳиёт нафақат диний, балки дунёвий олий таълим муассасаларида ҳам фан сифатида ўқитилар экан. Бу ҳақида МК нашри хабар қилди. Режалаштирилдики, талабаларнинг илоҳийлик ҳақида фанни ўрганиши ўз дин ва мазҳаблари лицензиясига эга бўлиши шарт бўлган руҳоний шахслар раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим.

Форум қатнашчиларининг сўзларига кўра, Фан ва таълим вазирлиги амалдорлари ва мос келувчи диний мазҳаблар томонидан православие, иудаизм ва ислом учун курслар «паспорти» маъқулланган.
Россия Федерацияси президентининг ички сиёсат бўйича бошқарма ходими Сергей Мельниковнинг қайд этишича, илоҳиёт илмий ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ва бу жиҳат келгусида янада катта аҳамият касб этиб боради. Сергей Гаврилов, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Дума қўмитаси раиси, қўшимча қилдики, илоҳиятни билмасдан туриб замонавий дунёнинг айрим қонуниятларини тушунишнинг имкони йўқ. Айнан шу сабабли, қатор экспертларнинг фикрига кўра, илоҳиёт Россиядаги барча олий таълим муассасаларида мажбурий фан бўлиши лозим.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase