close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фейк-хабарлар тарқатганлик учун жазо бор

Давлат Думаси «Единая Россия» партиясининг ҳукуматга беҳурматлик ва фейк-янгиликлар тарқатганлик учун қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Лойиҳани кўриб чиқиш давомида депутатлар бошланғич вариантларда кўзда тутилган жазо чораларини бир неча марта кучайтирдилар.

Хусусан, ҳукуматга беҳурматлик 30 минг рублдан 100 минг рублгача жарима билан жазоланади, такрорий ҳолатда эса - 100 минг рублдан 200 минг рублгача, бу жазо 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан алмаштирилиши ҳам мумкин.
Фейк-хабарлар эълон қилганлик учун фуқаролар 100 минг рубл, мансабдор шахслар - 200 минг рубл, юридик шахслар - 500 минг рубл жарима тўлайди. Такрорий ҳолатда ёки ҳаётий таъминот, инфратузилма, саноат объектлари ишлаши учун халақит берган ҳолатларда юридик шахслар учун жарима 1 млн рублга, оғир оқибатлар етказилганда - 1,5 млн рублгача жарима тўлаши мумкин, деб ёзади «Коммерсант».
Тармоқ ОАВга блокировкага йўл қўймаслик учун ёлғон ахборотларни ўзлари ўчириб ташлаш имконияти берилди.
Шуниси қизиқки, қонун лойиҳаси ҳаммага тааллуқли эмас - Роскомнадзор лицензияси ёки гувоҳномасига эга бўлган ОАВга нисбатан бу қонун амал қилмайди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase