close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Американинг энг адолатли судяси саудиялик ҳуқуқбузар аёлни билан оқилона иш тутди

Келиб чиқиши Саудия Арабистонидан бўлган айбланувчи талаба қиз ва айбдор қиз билан оқилона иш тутган машҳур америкалик судя Фрэнк Каприо ўртасидаги мулоқотнинг видеоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Тахани ал-Манеи мумкин бўлмаган жойга машинасини қўйгани учун 6 та тўланмаган жарима туфайли судга чақирилди.

Судья Каприо қиздан бундай ҳаракатлар сабаби ҳақида савол берди, унниг машина қўйиш учун бошқа хавфсиз жойлар йўқлиги ҳақидани изоҳини диққат билан эшитди. Сўнгра ундан қайси факультетда ўқиши ҳақида сўради.
Қиз билан кичик суҳбатдан сўнг судя кутилмаганда жарима миқдорини 350 доллардан 75 долларгача тушириш ҳақида қарор қилди, унинг ўқишга муносабати тўғри эканлиги учун мақтаб қўйди.
Кейинчалик Тахани билан Род-Айленддаги ҳаёт мавзусида ҳазиллашиб, ҳакам ундан бир неча маротаба машинанинг деразаларини синдириб ташлаганлигини ва шундан сўнг машинасини мумкин бўлмаган жойда қўйишга мажбур бўлганлигини билиб олади. Шундан сўнг у ўз фикрини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ва талабага белгиланган барча жарималарни бекор қилди, хабар беради IslamNews.
Судью Каприо «Американинг энг адолатли судьяси» деб аталади ва унинг суд ишларидаги видеоёзувлар YouTube да оммавий ҳисобланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase