close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европа Иттифоқи совет ҳукумати ва «коммунизмни қоралаш»га даъват қилди

Европарламент сешанба куни, 12 мартда бўлиб ўтган умумий сессияда РФ билан сиёсий муносабатлар ҳолати ҳақида резолюцияни маъқуллади. Ҳужжатда Россияда «коммунизм ва совет режимини қоралаш», шунингдек, «ушбу режим даврида содир этилган жиноятлар ва қонунбузарликларда айбдор бўлганларни жазолаш»га даъват қилинди.

Лойиҳа Латвиялик евродепутат Сандра Калниете томонидан киритилди. Резолюция кўпчилик овозлар билан маъқулланди. Шу қаторда Россия Федерациясига нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиш кўзда тутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ тарихий фактларни қалбакилаштириш ва манипуляция қилиш халқлар ўртасида янгича айирмачилик жиҳатлари пайдо бўлишига олиб келишини айтганди.
Унинг таъкидлашича, айрим мамлакатларда нацизмни қаҳрамонлик даражасига кўтариш томонидан танланган йўл халқаро ҳуқуқ ва хавфсизликнинг асосий тамойиллари йўқотилиши томон йўл очиб беради.
Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Латвия ва Эстониянинг «совет оккупацияси» учун товон тўлаш ҳақидаги масала қўйилишига рози эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «СССР даврида Болтиқбўйи мамлакатлари ривожланишга қўшилган ҳиссани ҳам унутмаслик керак».

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase