close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сенаторлар Муҳаммад бин Салмонни «гангстер» деб атадилар

Қўшма Штатларда сенаторлар Доналд Трамп томонидан Саудия Арабистонидаги элчи лавозимига тайинланган элчининг тахт вориси қизғин фаолияти ва журналист Жамол Хашукджининг тақдири борасидаги позициясига қаршилик билдирдилир. АҚШ Сенатининг хорижий ишлар бўйича қўмита раиси Жим Рич ар-Риёд билан қалин иттифоқчилик алоқаларига қарамай, қиролликдаги сиёсатга нисбатан объектив муносабатда бўлиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради, хабар беради Al Jazeera.

Истеъфодаги генерал, Трамп томонидан элчи лавозимига тайинланган Жон Абизаид саудия-америка муносабатларини ҳимоя қилаётган бир пайтда сенаторлар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни  «гангстер»ликда айбладилар, Ямандаги урушни қораладилар ва Хашукджининг  ўлимини жазосиз қолдирмасликни талаб қилдилар.
Республикачи-сенатор Марко Рубио қўмитада тинглашда қайд қилдики, Саудия Арабистони – «АҚШнинг энг оғир иттифоқчиси», Муҳаммад бин Салмон эса – «ҳақиқий гангстер».
«У ўйламай иш кўрадиган, шавфқатиз одам», - қўшимча қилди Рон Жонсон.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase