Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ислоҳотлар миллий кенгаши ижроия қўмитасининг раҳбари этиб тайинлади, мос келувчи фармон давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.
Доғистон муфтийси Аҳмад Абдулаевнинг рафиқаси, ўз қариндошлари билан бирга коронавирус касаллиги юқтириб олиб, тузалиб кетган Айна Гамзатова Махачқаладаги учинчи шаҳар касалхонасини модернизация қилишга чақирди. Ҳукуматга ва ҳомийларга мурожаатида аёл тиббий муассасага зудлик билан томографлар ва ИВЛ ускуналари кераклигини таъкидлади.
Жанубий Кореяда шу ҳафта, узоқ танаффусдан кейин масжидлар очилади - коронавирус эпидемияси камайди ва диндорлар яна ибодат учун йиғилишлари мумкин. Душанба куни Осиёнинг ушбу мамлакатида кетма-кет учинчи кун коронавирус инфекцияси юқтирилган янги маҳаллий ҳолатлар учрамади ва Сеулда жойлашган Корея Мусулмонлар Федерацияси масжидларда жума намози ва жамоавий таровиҳ намозларини тиклашга қарор қилди.
Коронавирус инфекциясини тадқиқ этиш биан шуғулланган Питтсбург университети олими Бин Лю ўлик ҳолда топилди, хабар қилади People журнали. Нашрнинг қайд этишича, полиция 37 яшар мутахассис танасини шанба куни топган. Қотил эканлиги тахмин қилинаётган шахс ҳам машинада ўлик ҳолда топилган, полициячилар у ўз жоинга суиқасд қилган деб ҳисоблайди.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга коронавирусдан даволаниш учун жўнаб кетгани ҳақидаги хабарлар нотўғри. Бу ҳақда Президентнинг маслаҳатчиси Абдужаббор Раҳмонзода маълум қилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон COVID-19 юқтириб олди. Шу муносабат билан у 3 май куни Душанбедан Германиянинг Рамштайн шаҳрига Phoenix Air компаниясига тегишли Gulfstream G-III самолетида махсус рейс билан учиб кетди.
"Туркиянинг ёрдами сайёрамизнинг барча бурчакларида "COVID-19"га қарши курашда жуда яхши иш олиб бораётган Америка компаниялари учун жуда муҳим", деди Помпео. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Туркияга янги коронавирус турига (COVID-19) қарши курашда тиббий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
Қозоғистон Ўзбекистондан Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиб, очилиб кетиши натижасида Қозоғистон томонига етказилган зарарни қоплашни сўрайди, деди Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Сергей Громов.
Ўзбекистонда карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги чоралар белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда Махсус комиссияга уч кун муддатда стикерларни бекор қилиб, барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат бериш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни видеоселектор йиғилиши аввалида Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳодисага яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. Президент Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди.
Хитой ҳукумати мамлакатдаги янги коронавирус инфекцияси ҳақида маълумотларни қасддан яширган ва йўқ қилган. Бу ҳақида Австралиянинг The Daily Telegraph нашри «Беш кўз» разведка иттифоқи (унга АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия киради) маърузасига ҳавола қилган ҳолда маълум қилди.
Данияда Фаластинлик шоир, Ғарбда муҳожирларнинг муаммоларига бағишланган шеърлари туфайли шуҳрат қозонган Яҳё Ҳассан 25 ёшида тўсатдан вафот этди. Полициянинг таъкидлашича, фаластинликнинг жасади унинг квартирасида топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим зўравонлик туфайли содир бўлган эмас.