"Битта давлат тамойилига асосланган ечим тарафдорлари (Фаластин масаласи - таҳр.) бунинг нимага олиб келишига тушунмайди", деди монарх.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил режаларини амалга ошириши минтақада "бетартиблик ва экстремизм" нинг кучайишига олиб келади.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ва «Оқ-Оқ» партиялар раҳбари Бенни Ганц ўртасидаги коалицион келишувга биноан, Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини 2020 йил 1 июлдан кейин қўшиб олиши кутилмоқда.
Фаластин расмийлари, агар аннексия режаларини амалга оширишда давом этсалар, Исроил билан тузилган икки томонлама келишувларни бекор қилиш ниятини билдиришди. Фаластин маъмурияти Тель-Авивнинг ҳаракатлари икки давлат тузиш тамойилига асосланган келишув ғоясини йўқ қилишга қаратилганлигини таъкидлади.
Ғарбий Соҳилдаги ҳудудларни аннексия қилиш АҚШ Президенти Доналд Трамп томонидан 28 январь куни эълон қилинган "Аср битими"нинг бир қисмидир. Ҳужжатда Қуддус "Исроилнинг ажралмас пойтахти" экани ва Исроилнинг Ғарбий соҳилнинг кўп қисми устидан суверенитети тан олиниши айтилган.
Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили босиб олинадиган тақдирда Урдун Исроилни «кенг кўламли низо»дан огоҳлантирди
Урдун қироли Абдуллоҳ II жума куни агарда Исроил Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили босиб оладиган бўлса, бу Урдун билан кенг кўламли низога олиб келиши ҳақида огоҳлантиради. «Агар Исроил ҳақиқатда июлда Урдун водийсини босиб оладиган бўлса, бу Урдун Ҳошимийлар Қироллиги билан жиддий низога олиб келади», - деди қирол Абдуллоҳ II в Der Spiegel немис нашрига берган интервьюда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси