close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус пандемияси туфайли мусулмон қабристонларида жой етишмаяпти

Францияда "COVID-19" коронавирус пандемиясининг янги тури туфайли мусулмон қабристонларида жой қолмади. Оддий шароитларда, уларнинг хоҳишларига кўра, вафот этган мусулмонлар ўз ватанларига юборилади, аммо янги "COVID-19" коронавирусининг пандемияси туфайли бунинг иложи бўлмади, дейди Францияда мусулмонларнинг дафн маросимини ташкиллаштирадиган Tahara уюшмаси раҳбари Абдуссамад Акрач.

Унинг сўзларига кўра, Франциядаги мусулмонлар учун ажратилган қабристонларда ҳеч қандай жой қолмаган ва бу муаммони зудлик билан ҳал қилиш керак. "Қабристонларда жой йўқлиги сабабли, юзлаб марҳумлар ўликхонада ёки музлатгичда кўмилишини кутмоқдалар", деди Акрач.
Вазият Европа Иттифоқидан ташқаридаги давлатлар билан чегаралар ёпилиши билан янада оғирлашди. "Чегаралар ёпилганлиги сабабли биз Мусулмонларнинг жасадларини Туркиядан бошқа бирон бир мамлакатга юборолмаймиз", деди Акраc.
ТРТ хабарига кўра, Франция Ислом Кенгаши маълумотларига кўра, мамлакатнинг 300 қабристонида мусулмонлар учун тахминан 100 та жой ажратилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase