close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистон раҳбари минтақада пневмония ва COVID-19 оқибатида ўлим тўғрисида ҳақиқий вазиятни сўзлаб берди

Доғистон ҳукумати COVID-19 қурбонлари ҳақиқатдаги сони ҳақида сукут сақлашдаги айбловлар билдирилган бир пайтда республика раҳбари Владимир Васильев касалхонадан ташқаридги пневмония ва вирус оқибатида ўлганлар бўйича статистикани маълум қилиб, вазиятга аниқлик киритди.

Маълумки, пневмония - бу коронавирус инфекциясининг жуда кенг тарқалган асоратидир. Пневмония билан оғриган беморларда COVID-19 тестлари кўпинча салбий натижани кўрсатса-да, Коммунарка касалхонасининг бош шифокори Денис Проценконинг таъкидлашича, пневмония ҳолатларининг аксарияти ҳозирги кунда вирус билан инфекцияланиш натижасидир.
Жонли эфирда Васильевнинг таъкидлашича, Доғистонда COVID-19 пайдо бўлганидан бери 26 киши инфекциядан вафот этган, шу билан бирга, пневмония билан касалланганлар сони 20 баравар кўп (481).
Доғистонлик шифокорлар Россия президенти Владимир Путиндан касаллар ва ўликларнинг расмий статистикаси ҳақиқий рақамлардан жиддий фарқ қилишини айтиб, республикада коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам кўрсатишни сўрашди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase