close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида аҳоли билан учрашди

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда асосий вазифа - аҳолининг яшаш шароитларини тиклаш, бузилган уйларни таъмирлаш ва янги турар жойларни қуриш ишлари бошлангани таъкидланди. "Янги уйларнинг таъмирланиши ҳам, қурилиши ҳам давлат томонидан бепул бўлади. 1 сентябрга қадар одамлар янги квартираларга ва таъмирланган уйларига кўчиб ўтишлари мумкин. Шу билан бирга вайрон бўлган уйлар остидаги ерлар ўз эгаларининг ихтиёрида қолади", деди президент.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, тошқиндан зарар кўрган 4,5 мингта уй эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўм (4 минг АҚШ доллари атрофида) моддий ёрдам ва телевизорлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, мини-печлар, электр чойнаклар, дазмоллар кўринишидаги маиший техника буюмлари берилган.
Алишер Усмонов томонидан 10 миллион доллар миқдорида хайрия қилинган маблағлар ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилди. Сирдарё вилоятига ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлар ҳам ҳомийлик қилмоқда.
Хабар қилинишича, йиғилишда қатнашган сардобаликларга тегишли совға сертификатлари ва банк карталари топширилди.

Манба

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase