Форс кўрфази минтақасида энг кўп вирусли инфекцияга эга қироллик хавфли касалликнинг тарқалишини чеклаш учун курашмоқда.
Вазирлик тўлиқ локдуан 23 майдан 27 майгача жорий қилинишини айтди. Ушбу давр Рамазон ойининг охирини нишонлашга тўғри келади.
Аввалроқ қиролликнинг катта қисми аллақачон ёпиқ эди, аммо ўтган ой ҳукумат эрталаб соат 9 дан 17.00 гача комендантлик соатларини бекор қилди.
Савдо марказлари ва чакана савдо дўконларига қайта очишга рухсат берилди, бу ерда катта муаммоли жойлар, шу жумладан, локдаунга қарамай, тасдиқланган ҳолатлар сони кўпайган муқаддас Макка шаҳри бундан мустасно.
Бутун мусулмон оламининг диққат-эътиборлари, эҳтимол, бу йил ҳаж бекор қилиниши эълон қилиниши мумкинлигига қаратилган.
Араб дунёсидаги энг катта иқтисод шунингдек, вирусни тўхтатиш мақсадида кинотеатрлар ва ресторанларни ёпиб қўйди.
Қирол Салмон COVID-19 га қарши "янада мураккаб" кураш тўғрисида огоҳлантирди, чунки локдаун ва нефть нархининг пасайиши туфайли қироллик икки баравар зарбага учрамоқда.
Саудия Арабистони Ийд ал-Фитр кунларида тўлиқ чекловларни жорий қилмоқда
Саудия Арабистони ушбу ойнинг охирида беш кун давомида Ийд ал-Фитр нишонлаш пайтида 24 соатлик миллий комендантлик соати жорий этади. Қироллик Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу чоралар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун мўлжалланган, чунки инфекциялар сони кўпайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди