close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миср Сурияга режимга ёрдам бериш учун қўшин жўнатди

Миср Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида исёнчи кучларга қарши режалаштирилган операцияларда Башар Асад режими билан биргаликда курашиш учун 150 аскар жунатди.Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги пайшанба куни уларнинг сўзларини келтирган «ишончли ҳарбий манбалар»да айтилишича, мисрлик аскарлар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси (КСИР) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Халаб ва Идлиб вилоятларига жўнатилди.

2011 йилнинг мартида Асан режимига қарши исён бошланган пайтдан буён Эрон Сурия режимининг асосий тарафдорларидан бири эди, лекин Миср Сурия низосида фаол ҳарбий иштирокдан ўзини тийиб келарди.
Агентлик хабар қилишича, Миср қўшинлари Халаб вилояти Хан ал-Асал туманида ва Идлиб вилояти Саракаиб шаҳрида жойлаштирилган.
Саракиб режим томонидан 2019 йил охирида босиб олинди, у режим ва исёнчи кучлар ўртасида фронт чизиғи бўлиб турибди.
Сурия ахборот агентлиги «Шахед» шунингдек, Сурия мухолифатидаги ҳарбий манбага таяниб маълум қилишича, «мисрлик ёлланма жангарилар режим кучлари ва Сурия шимолида мазҳабчи исёнчилар билан бирга курашиш учун» келганлигини маълум қилди.
Агентликнинг хабар қилишича, Сурияга Мисрдан янги кучлар келиши кутилмоқда, лекин хорижий контингент Сурия режимидан алоҳида ҳаракат қилиши ва бомбардимон бўйича операцияларда иштирок этмаслигини қўшимча қилди.
Сурия мухолифати қўмондони, бригада генерали Фатех Хассуннинг айтишича, Миср қўшинларининг Сурияга келиши Туркия ва Миср ўртасида Ливандаги низо  билан боғлиқ.
Туркия халқаро миқёсда тан олинган Ливия миллий келишув ҳукуматига (ПНС) жиддий ёрдам кўрсатган бир пайтда Миср, Россия ва БАА билан бирга исёнчи қўмондон Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлади.
Туркия ҳам, Россия ҳам суриялик жангчиларни Ливияга урушаётган томонлар жангида иштирок этиш учун жўнатди.
"Ливия масаласи Миср учун устувор масала бўлиб, Сурия ҳозир хабар алмашиш учун жой бўлиб турибди", - дейди Хассун.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукумати Асад режимига қарши курашда суриялик исёнчиларни қўллаб-қувватлади.
"Хан ал-Асал ва Саракибда Миср аскарларининг борлиги Туркияга Миср чегараси [Ливия билан] яқинида Туркиянинг борлиги Туркия чегараси яқинида Миср ҳарбийлари борлигига жавоб хабаридир", - дея қўшимча қилди Хассун.
Шунингдек, у режим Россия илтимосига кўра Миср ҳарбий экспертлари хизматидан "узоқ вақт давомида" фойдаланаётганини айтди.
2016 йилнинг ноябрида Ливаннинг "Ал-Сафир" газетаси Миср Сурия режими томонида жанг қилиш учун учувчилар гуруҳини юборганини маълум қилган бўлса-да, ўшанда Қоҳира буни қатъиян инкор этган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase