Душанба куни Покистон электрон алоқа бошқармаси (PTA) баёнот беришича, у аввалроқ иккала компанияга огоҳлантириш юборган ва «қониқарсиз бўлган» жавоблар олган.
«Шу сабабли... PTA ижтимоий тармоқлар воситасида ахлоқсизлик, беҳаёлик ва беадаб ҳаракатлар устидан кенг қамровли механизм жорий қилиш учун зудлик билан Bigo ни ёпиб қўйиш ва TikTok тармоғига сўнгги огоҳлантириш бериш» ҳақида гапирилади ҳукумат баёнотида.
2016 йил Покистон парламенти бошка нарсалар қаторида, интернетдаги контентни тартибга солиш билан шуғулланадиган Покистон электрон жиноятлар тўғрисида Қонун (PECA) қабул қилганди. Ушбу қонун РТА га «ислом шуҳратига ёки Покистон яхлитлиги, хавфсизлиги ва мудофаасига ёки… жамоат тартиби ва одоб-ахлоққа» қарши контентни блокировка қилиш бўйича кенг ваколатлар берилди.
PTA мамлакат ичкарисида 800 мингдан ортиқ веб-сайт ва платформани ёпиб қўйган.
Блокланган сайтлар рўйхатига порнографик платформалар, шунингдек, ахборот порталлари, ижтимоий тармоқлар ва алоҳида сиёсий партияларнинг веб-сайтлари киради.
2012-йилда РТА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилган ҳаваскор филмга трейлер жойлаштиргани учун YouTube ни блоклаб қўйди. Бу тақиқ тўрт йил давомида кучда қолди.
Сингапурда жойлашган Bigo компанияси ўз фойдаланувчиларига оқимли видео ва видеоконтент яратиш учун платформа беради. Компания маълумотларига кўра, унинг Покистонда машҳур бўлган Likee платформаси дунё бўйлаб 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга.
Покистоннинг, фойдаланувчиларга қисқа видео алмашиш имконини берувчи ижтимоий медиа платформаси бўлган TikTok тақиқлаш бўйича ҳаракатлари ҳукумат Хитойнинг 58 та бошқа дастурий иловалари билан бирга "миллий хавфсизлик"ка таҳдид солишини эълон қилган қўшни Ҳиндистондаги тақиқлар ортидан юзага келди.
Душанба куни АҚШ Президенти Дональд Трампни қайта сайлаш кампанияси тарафдорларини шу каби маълумотларнинг махфийлик ташвишлари туфайли Tiktok ни тақиқлашни сўраб илтимоснома имзолашга чақирадиган рекламаларни бошлади.
Хитойлик тузувчи ByteDance томонидан ишлаб чиқилган Sensor Tower тадқиқотчилик фирмаси маълумотларига кўра, TikTok дунё бўйлаб ортиқ икки миллиард юклаб олинган. Ҳиндистон 611 миллиондан ортиқ юклаш билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўриндаги АҚШ томонидан 165 миллион марта юклаб олинган.
Покистон Tik Tok дастурини ахлоқ қоидаларига хилофлиги сабабли тақиқлаб қўйиши мумкин
Покистон телекоммуникация соҳасидаги тартибга солувчи орган мамлакатда Bigo оқимли видео платформасини тақиқлаб қўйди ва Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғига «ахлоқ қоидаларига хилоф, беадаб ва одобдан ташқари контент»ни рағбатлантириш бўйича сўнгги огоҳлантириш берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива